Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури бажарилиши юзасидан Ҳукумат ҳисоботини эшитди

ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури бажарилиши юзасидан  Ҳукумат ҳисоботини эшитди

2020 йил 26 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  

Унда дастлаб “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, пандемия шароитида аҳолининг муҳтож қатламини моддий ва номоддий қўллаб-қувватлашни тизимли амалга ошириш мақсадида жойлардаги 4 та сектор, маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда эҳтиёжманд, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати – “темир дафтар” ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июлдаги фармонига мувофиқ, “темир дафтар”га киритилган, ҳақиқатда муҳтож, ночор ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қурбон Ҳайити байрами арафасида 182 мингдан ортиқ оилага 154 млрд сўм моддий ёрдам ажратилган бўлса, август ойида жон бошига 220 минг сўмдан 280 минг оилага 260 млрд сўм бир марталик моддий ёрдам берилган.

Пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Президентимизнинг тегишли фармонларига асосан солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан 5,4 трлн.сўмлик кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилган. Хусусан, ташқи савдо операциялари билан шуғулланган 4 715 та субъектларнинг муддати ўтган 256 млн. долларлик дебитор қарздорликларига нисбатан 2,6 трлн сўмлик жарималар қўлланилмади. Тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашига шароит яратиш мақсадида 55 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 700 млрд сўмлик солиқ қарзини ундириш тўхтатилди.

Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган 2 845 та субъектларни 135,5 млрд сўмдан ортиқ қарзларини тўлов муддатини кечиктириб берилиши натижасида, пандемия вақтида улар томонидан 91 мингта иш ўринларини сақлаб, иш ҳақи тўлаб бериш ва фаолият кўрсатиб янги солиқ базасини яратишлари ва май-сентябрь ойларида бюджетга
625 млрд.сўм солиқларни тўлаб бериш имконияти яратилган.

Фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган 100 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорларга 259 млрд сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий суммаси ва 250 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорларга 155 млрд сўмлик ижтимоий солиқ суммалари ҳисобланиши тўхтатилган.

Ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилган. 2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан суғориладиган майдонларда гектаридан ўртача 57,5 центнердан, лалми майдонларда ўртача 11 центнердан ҳосил олиниб, жами 6 млн 408 минг тонна дон етиштирилди.

Йиғилишда фракцияси аъзолари партиянинг мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб, мазкур ҳисоботни маъқуллашди.

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Таклиф этилаётган ушбу ҳужжатда 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 1951 йил 28 июлда қабул қилинган БМТ қочқинлар мақоми тўғрисидаги Конвенсиянинг, 1961 йил 14 апрелдаги димломатик алоқалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг қоидалари ҳисобга олинган.

Халқ вакиллари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чет эл фуқаролари, юқори малакали ва малакали мутахасислар тушунчаси ҳамда ҳуқуқий мақомини белгилашга кўмаклашишини айтиб, таклиф этилаётган лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Кун тартибидаги кейинги масала –  Президентимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони лойиҳаси бўлди.

Фармон лойиҳасида Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг умумтаълим муассасасини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини камайтирмаган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилмоқда. 

– Жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг таълим-тарбияси, замонавий билимларни чуқур эгаллаган янги кадрлар, уларнинг юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган, – деди ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Негаки, чуқур билим ва ҳаётий кўникмаларга эга бўлган, интеллектуал ривожланган ўғил-қизларни тарбиялаш, пировардида, Ўзбекистоннинг қисқа муддатларда ривожланган давлатлар қаторидан жой олишини таъминлашда мактабларда берилаётган таълим-тарбия ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан бу таклиф амалга ошиши учун ишончли бошқарувчига янаям кенгроқ имконият бериш лозим. Яъни, беш йил қисқароқ муддат, камида 10 йилга бериш керак. Кейин фақат шу таълим муассасаси эмас, ҳудуддаги бошқа бўш биноларни ҳам ишончли бошқарувга берилса, хусусий секторнинг қизиқиши ортади. 

Халқ ноиблари мазкур фармоннинг қабул қилиниши мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантиришга муҳим омил бўлишини қайд этиб, лойиҳа бўйича ўз фикрларини, таклифларини билдирди. 

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.    



Кўришлар сони: 173

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими