Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси аъзолари: қонунни ҳамма тушуниши керак

ЎзХДП фракцияси аъзолари: қонунни ҳамма тушуниши керак

Парламент қуйи палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Дастлаб фракция аъзолари «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Қайд этилдики, бугунги кунда инсон гени билан боғлиқ маълумотлар аҳамияти ортиб бормоқда. Бу маълумотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ҳимоялаш масалалари ниҳоятда долзарб вазифага айланмоқда. Чунки бундай маълумотлар ўта қимматли ҳисобланади. Шунинг учун депутатлар қонун лойиҳасида назарда тутилаётган ҳар бир меъёрни атрофлича муҳокамадан ўтказди.

Депутатлар қонун лойиҳасининг асосий тушунчалар қисмида “геном” тушунчасига изоҳ берилмаганига эътироз билдирди. Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ундаги қоидалар тор доирадаги соҳа ёки мутахассисларга эмас, барча фуқароларга тегишли бўлади. Яъни, қонунни ҳамма бевосита тушуниш имконига эга бўлиши керак. Фракция аъзолари бир овоздан қонун лойиҳасида “геном” тушунчаси нимани англатишига ойдинлик киритиб кетиш зарур, деган таклифни қўллаб-қувватлади.


Шу билан бирга, қонун лойиҳасида ишлатилган “ахборотни блокировка қилиш” жумласи ўзбекча талқин этилиши юзасидан қизғин баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Фракция аъзолари бу масала бўйича қатъий талаб қўйишди.

Йиғилишда «Архив иши тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқиш жараёнида ХДП фракцияси аъзолари давлат архивларининг бинолари бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги меъёрни такомиллаштириш юзасидан таклиф билдирган эди. Бу таклиф лойиҳага киритилиб, архив ҳужжатларини сақлаш, фойдаланишни ташкил этиш талабларига жавоб берадиган бинолар билан таъминламасдан, давлат архивларининг бинолари бошқа шахсга ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Бу давлат ва жамият аҳамиятига молик ҳужжатлар хавфсизлигини таъминлашда принципиал аҳамиятга эга бўлиши таъкидланди.

Кун тартибига кўра, фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам қизғин муҳокама қилишди. Ушбу қонун лойиҳаси билан 5 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.


Хусусан, маҳаллий Кенгашлар қабул қилган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколати Олий Мажлис Сенатига бериш таклиф этилмоқда.

Бу ўзгартишга нима асос бўляпти?

Гап шундаки, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида маҳаллий Кенгашларнинг Конституция ва қонунларга, Президент ҳужжатларига зид келадиган қарорлари Олий Мажлис томонидан бекор қилиниши назарда тутилган. Бироқ амалдаги қонун ҳужжатларида бундай қарорларни бекор қилишнинг аниқ механизми, хусусан, бекор қилиш кимнинг ташаббусига асосан кўриб чиқилиши бўйича тартиб мавжуд эмас. Шу сабабли бу ваколатдан ҳозирги кунга қадар фойдаланилмаган.

Масаланинг яна бир муҳим томони шундаки, кейинги йилларда жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан фермер хўжаликларидан маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига зид қарорларини бекор қилиш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш тартибини белгилаш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасидаги кейинги масала ҳам муҳим. Депутатларнинг қайд этишича, бугунги кунда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг 35 та элчихонаси, 3 та доимий ваколатхонаси, 16 та бош консуллиги, 1 та консуллиги мавжуд бўлиб, уларнинг зиммасига қатор вазифалар, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этиш вазифаси юклатилган. Аммо ушбу дипломатик ва бошқа вакилларнинг бу борада амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилмаган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш Сенатнинг мутлақ ваколатлари жумласига киритилганини инобатга олиб, дипломатик вакиллар билан бош консуллар, консуллар ва доимий вакилларнинг ҳисоботларини эшитиш назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари бу меъёрлар қонун устуворлиги ва парламент назорати таъсир доирасини кенгайтиришда катта аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Йиғилишда бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими