Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси, қуйи палатанинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Таълимда сифат ва самарадорликка эришиш: долзарб масалалар ва амалий таклифлар” мавзусида республика онлайн конференцияси ўтказилди.

Унда ташкилотчилар билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда таълим тизими ходимлари ҳудудий студиялардан қатнашди.

Конференция аввалида Президент Шавкат Мирзиеёвнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи, унда илгари сурилган фикрлар ва ташаббуслар халқаро экспертлар, етук сиёсатчилар томонидан фаол қўллаб-қувватланаётганига эътибор қаратилди.

Синовли даврда ўтган БМТ сессиясида Ўзбекистон Президенти дунёнинг қудратли ва илғор давлатлари лидерлари қаторида нутқ сўзлаши, халқаро миқёсда долзарб бўлиб турган муаммоларга ечим бўладиган аниқ таклиф-ташаббусларни илгари сургани ҳар бир юртдошимизни ғурурлантириши таъкидланди.

Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов ўқитувчи ва мураббийларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклаб, таълим тизимидаги ислоҳотлар, педагогларнинг фидокорона меҳнатлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Алоҳида қайд этилдики, пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар амалга оширилмоқда. Мураккаб даврда ҳам ўқитувчи ва педагоглар касбга садоқат, ўқувчиларига мустаҳкам меҳри билан катта ирода кўрсатиб, онлайн дарсларни ташкил этиб келишмоқда.

Кейинги йилларда таълим тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришлар амалга ошмоқда. Соҳани замонавий мезонлар асосида такомиллаштиришга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Минглаб янги таълим муассасалари барпо этилди. Узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар босқичма-босқич ҳал этиляпти. Айниқса, ўқитувчилик касбига бўлган ҳурмат ва ўқитувчининг обрў-эътиборини ошириш масаласига жиддий эътибор қаратилди. қаратилгани билан айниқса аҳамиятлидир, дейишди сўзга чиққанлар.

Конференцияда ютуқларни эътироф этиш билан бирга, таълим тизими олдида юзага келаётган муаммоли ҳолатларни муҳокама этиш, таклифларни ўрганиш, керак бўлса, юзага келадиган янги чақирувларга тайёр туриш жуда муҳимлиги ҳам таъкидланди. Ушбу долзарб масала таълим соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, партия фаоллари билан мулоқот асосида муҳокама этилди. Ечимини кутаётган масалалар бўйича фикр алмашилди, танқидий таҳлил асосида таклифлар билдирилди.

Конференцияда таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Ҳукуматга киритиш учун таклифлар тайёрланиши бўйича хулосага келинди.


Кўришлар сони: 175

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими