Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ХДП фракцияси ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда

ХДП фракцияси ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик, ташкилотлардан таклиф этилган экспертлар ҳам иштирок этди.

Дастлаб депутатлар «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 381-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этишди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида аукционга қўйиладиган ер қаъри участкаси майдонининг ҳозирдаги 1 гектар чекловини 5 гектаргача ошириш таклиф этилмоқда. Бу қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга

янада қулайлик яратилишига, ушбу фаолият турини яна такомиллашиб боришига хизмат қилади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори тўғрисидаги масала ҳам депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Қайд этилдики, ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бугунги кундаги долзарб масалага айланди. Маълумки, Президент фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилиб, янги агентликнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини бугунги талаблар даражасида тартибга солиш, ер назоратини амалга оширишда бу фармон муҳим аҳамиятга эга. Шуларни ҳисобга олиб, фракция аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қарорини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2021 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурига таклифлар тайёрлаш тўғрисидаги масала муҳокама этилиб, фракция аъзолари томонидан қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга ошириш жараёнларида юзага келаётган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўплаб фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

Ўтган йилларда ҳам Халқ демократик партияси фаоллари, барча даражадаги депутатлар Давлат дастури лойиҳасининг жамаотчилик муҳокамасида фаол иштирок этиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлди. Хусусан, партия Сайловолди дастурига мувофиқ, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор таклифлар дастурдан ўрин олди ва бу борада қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Энг муҳими, белгиланган ушбу вазифалар ва уларнинг ижроси партия электорати манфаатларига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Ҳаракатлар стратегиясини 2021 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурига ҳам партия сайловолди дастурида илгари сурилган масалалар билан бевосита боғлиқ, электорат манфаатларига дахлдор ҳар бир масала юзасидан аниқ ва асосли таклифлар бериш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид вазифалар, уларнинг ижросини таъминлашда парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамда жамоатчилик назорати ролини кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

ХДП фракцияси аъзолари таклифлар тайёрлашда ижтимоий вакиллик ҳокимиятини таъсир кучини ошириш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадиган бўлди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 151

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими