Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ХДП фракцияси мактабларда ўқув жараёни хавфсиз ташкил этилиши бўйича Ҳукуматга таклифлар киритди

ХДП фракцияси мактабларда ўқув жараёни хавфсиз ташкил этилиши бўйича Ҳукуматга таклифлар киритди

Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус аҳоли соғлиғига хавф солиш билан бирга, мамлакатлар иқтисодиёти, ижтимоий ҳаётни жиддий синовлар қаршисида қолдирди. Бир неча ойдан буён давом этаётган мураккаб вазиятда давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Коронавирус пандемияси ҳар қандай соҳа каби таълим тизими олдига ҳам янги ва жиддий муаммолар қўйди. Натижада таълим муассасаларида анъанавий таълим-тарбия жараёнлари тўхтатилиб, масофавий таълимга ўтишга мажбур бўлинди. Фарзандларимизнинг узоқ муддат уйда қолиши уларнинг таълим ва тарбияси издан чиқишига, жисмоний заифлашишига, тенгдошларидан айрилиб руҳий мураккабликларга учрашишига сабаб бўлмоқда.

Шунинг учун Ҳукумат комиссияси томонидан пандемия шароитида таълим-тарбия тизимини йўлга қўйиш мақсадида сентябрь ойидан мамлакатимизда анъанавий таълим жараёни бошланиши хабар қилинди.

Мактабларнинг карантин талабларига тайёрлиги даражасини ўрганишда, амалий ёрдам кўрсатишда маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ташкилотлар билан бирга Халқ демократик партиясининг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ва фаоллари ҳам бевосита иштирок этди.

Республика миқёсида тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб, муаммо ва асосий камчиликларга нималар сабаб бўлаётгани 14 сентябрь куни партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси мажлисида таҳлил қилинди. Ҳудудлардаги реал вазият, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг саломатлигини сақлаш бош вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўрганиш натижалари таҳлили асосида, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар билан бамаслаҳат ҳолда, пандемия шароитида мактаблардаги ўқиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар хавфсизлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрланди. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаевга киритилди.

Депутатлар биринчи навбатда барча мактаб ўқитувчилари COVID-19 вирусига тест топширишини тизимли ва тўлиқ ташкил этиш лозим, деб ҳисоблайди.

Иккинчидан, мактабларга антисептик воситалар ҳамда ҳарорат ўлчагичлар билан таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурати юқори. Афсуски, ҳудудларда бу масалада тизимли ёндашув кузатилмаяпти.

Учинчидан, мактабларни ичимлик суви, қўл ювиш жиҳозлари ва воситалари билан таъминлаш долзарб аҳамиятга эга. Айниқса, марказлардан олис туманлардаги айрим мактабларда бу борадаги муаммолар анча чуқурлашган.

Тўртинчидан, ҳар бир мактабда ҳамшира штатини жорий қилиш, улубий назоратни Соғлиқни сақлаш вазирлигига қолдирган ҳолда, ушбу штатларни Халқ таълими вазирлиги тасаруффига ўтказиш. Битта мактабда камида бир нафар ҳамшира доимий ишлашига эришишимиз лозим.

Бешинчидан, мактаблардаги тиббиёт хоналари ҳамда изоляторларни тегишли жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш эҳтиёжи катта. Ўрганилган аксарият мактабларда бу масалада камчиликлар кузатилган.

Мамлакатдаги мураккаб ва синовли даврда ҳамжиҳат бўлиб, амалий ёрдам, фикр ҳамда таклифлар билан бир-биримизга кўмак беришимиз керак. Муаммоларни ҳал қилиш йўллари биргаликда изланиши муҳим.

Халқ демократик партияси барча даражадаги депутатлик бирлашмалари орқали мактаблардаги ўқув жараёнларини хавфсиз ва самарали ташкил қилиш ишларида фаол иштирок этади.


Кўришлар сони: 247

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими