Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига қандай муносабат билдирди?

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига қандай муносабат билдирди?

Виждон ва дин эркинлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси амалдаги сиёсатининг устувор вазифаларидан саналади. Шунга кўра, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосларни яратиш ва доимий такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Негаки, қонун лойиҳаси қўшни давлатлар, яқин ва узоқ хориждаги диний вазиятни, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихи ва маданий-тарихий анъаналарини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Қолаверса, халқаро меъёрлар талаблари, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари инобатга олинган.

2020 йил 14 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатнинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаров муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Халқ вакилларининг айтишича, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси 6 боб, 49 моддадан иборат бўлиб, бир қатор ўзгартиришларни ўз ичига олади. Лойиҳада “диний таркибий материаллар”, “ноқонуний диний фаолият”, “диний ташкилот” ва бошқа шу каби тушунчаларга таъриф берилган. Шунингдек, виждон эркинлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва тамойиллари ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли давлат органларининг ваколатлари баён этилган.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни, юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганини таъкидлаб, қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Йиғилишда “Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий ғояси – бу экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жиноят ва маъмурий жавобгарликнинг янги механизмларини амалга жорий этиш орқали ўсимлик дунёси объектларини, айниқса, дарахт ва буталарни муҳофаза қилишнинг чораларини кўришдир.

Қонун лойиҳасининг мақсади эса дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесиш, уларни йўқ қилиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки кўчириб ўтказиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарликнинг муқаррар эканлиги билан огоҳлантириш билан
бу йўналишда профилактика ишларини олиб боришдан иборат.

Таъкидланишича, лойиҳада Ўзбeкистон Рeспубликaсининг Жиноят кодeкси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат экологик назоратини амалга ошириш, шунингдек, жисмоний ёки мансабдор шахсларнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этишда жавобгарлик доирасини кенгайтириш ва кучайтириш белгиланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 198-моддаси бўйича биринчи қисмининг санкциясида “эллик бараваригача” сўзлари “эллик бараваридан юз бараваригача”, иккинчи қисмининг санкциясида “эллик бараваридан етмиш беш бараваригача” сўзлари “юз бараваридан юз эллик бараваригача”, шунингдек, учинчи қисмининг санкциясида “етмиш беш бараваридан юз бараваригача” сўзлари “юз эллик бараваридан икки юз бараваригача” сўзлари билан алмаштирилиши белгиланиб, жавобгарлик чоралари икки бараварга кучайтирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликлар ғайриқонуний кесилиши, кундаков қилиниши, йўқ қилиниши, шикастлантирилиши ёки бошқа жойга кўчирилишининг олдини олиш таъминланади.

Фракция йиғилишида шунингдек, “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги ва “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 349

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими