Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлашга аниқликлар киритилди

Стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлашга аниқликлар киритилди

Мамлакатимизда виждон ва диний эркинликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари устувор вазифа этиб белгиланган. Шу мақсадда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 дан ортиқ ҳалқаро хужжатга, шу жумладан БМТнинг 6 та асосий шартнома ва 4 та Факультатив протоколига қўшилиб, уларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратиб келинади.

2020 йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида юқорида таъкидлаб ўтилган устувор вазифаларга эътибор қаратиб, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутатлар лойиҳани Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихи ва маданий-тарихий анъаналарини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилганлигини эътироф этишди. Айниқса, халқаро меъёрлар талаблари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари инобатга олингангани лойиҳанинг янада мукаммалигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Лойиҳа билан виждон эркинлигини таъминлаш ва диний ташкилотлар фаолиятининг асосий принциплари, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатиш ҳуқуқлари белгиланмоқда. Шунингдек, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни таъминланишининг кафолатлари, шу жумладан юқори турувчи орган ёки судга мансабдор шахсларнинг диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи қонунга хилоф ҳаракатлари бўйича улар судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод этилиши мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Тадбирда стратегик режалаштириш ҳужжатларини ҳамда уларни амалга оширишда жамиятнинг турли соҳалари, жумладан узоқ муддатли ёки ўрта муддатли характерга эга бўлган мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги мақсадлар, устуворликлар ва уларга эришиш бўйича вазифаларни аниқлашга хизмат қилувчи “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизда ҳудудий ва тармоқ дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги мавжуд эмас ҳамда давлат прогнозлари, концепциялари ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда, уларнинг сифатли бажарилишини назорат қилишда парламент ва жамият иштироки чекланган.

Шу мақсадда мазкур лойиҳа соҳалар, тармоқлар ва мамлакат ҳудудлари ривожланишига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар, тенденциялар, имкониятлар ҳамда чекловларни аниқлаш ва таҳлил қилиш шунингдек, соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишининг мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари ва прогноз кўрсаткичларини белгилаш, уларга эришишнинг йўллари ва усулларини танлаш ва бошқа масалалар белгиланмоқда. Депутатлар томонидан эътироф этилганидек, қонун лойиҳаси орқали стратегик режалаштиришнинг илмий-услубий, ахборот ва ресурс таъминоти, режаларни амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш тизими мамлакатнинг тизимли ривожланишига хизмат қилади.

Депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида билдирилган қатор таклифлар инобатга олингани айтиб ўтилди. Хусусан, фракция ташаббуси асосида қонун лойиҳадаги моддалар жойлашувини қайта кўриб чиқилди, аксарият асосий тушунчаларда берилган нормалар моддаларга кўчирилди, тегишли органлар ваколатларига аниқликлар киритилди ва мувофиқлштирилди. Шунингдек, стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш масалаларига аниқликлар киритилди. Айниқса, соҳада ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратилди.

Депутатлар, очиқлик ва шаффофлик масалаларига, стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоат бирлашмалари, илмий ва бошқа ташкилотлар ўрнини белгилаш, Ҳукумат ваколатларига мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциялари ва стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қўллаш масалаларини киритиш масалалрини кўриб чиқиш таклифини илгари сурдилар.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклифлар илгари сурилди ва қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 134

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими