Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бюджет ижроси фракция муҳокамасида

Бюджет ижроси фракция муҳокамасида

Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎзбекистонРеспубликаси Давлат бюджетининг 2010 йилги ҳамда 2011 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришнинг қабул қилинган модели ва унинг тамойиллари асосида ишлаб чиқилган, чуқур ва ҳар томонлама ўйланган мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш дастури босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Натижада 2010 йилда ҳам иқтисодиёт ўсишининг барқарор суръатлари таъминланиб, унинг макроиқтисодий мувозанатлилигига эришилди.

Йиғилишда ҳисобот даврида Давлат бюджетининг харажат қисмида ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаштадбирларига 7 835,9 млрд. сўм ёки 2009 йилдагига нисбатан 3,7 фоиз кўп маблағ ажратилганлиги эътироф этилди. Таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 4 464,1 млрд. сўм ёки жами ижтимоий соҳага ажратилган харажатларнинг 57 фоизи миқдоридаги маблағ йўналтирилган бўлиб, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимларини ислоҳ қилиш дастурларида назарда тутилган харажатлар режалаштирилган маблағлар доирасида молиялаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фракция аъзолари Давлат бюджетининг ҳисобот давридаги ижросига ЎзМТДП сайловолди платформасида акс этган мақсад-муддаолар юзасидан ёндашдилар. Жумладан, давлат бюджетининг харажат қисмида ижтимоий масалалар, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини аниқ йўналтирилган ҳолда қўллаб-қувватлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш ҳақи, стипендия, барча турдаги нафақаларни ўз вақтида молиялаштиришга, шу билан бир қаторда, бюджет маблағларини молиялаштириш сингари масалалар депутатларнинг диққат марказида бўлди.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли инсонпарвар сиёсатни қўллаб-қувватлаб келаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси вакиллари давлат бюджетидан ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига ажратилган маблағлар сарфланишининг самарасига алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, ўтган йили «Баркамол авлод йили» давлат дастурини амалга оширишда таълим соҳасини янада тараққий эттириш учун биринчи навбатда соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги ўқув масканларини бунёд этиш ва уларни илғор, замонавий воситалар билан жиҳозлашга муҳим аҳамият қаратилди.

Сўзга чиққан депутатлар бюджет ижроси билан боғлиқ қатор масалаларда партиянинг позициясини баён этиб, амалий таклифларини билдирдилар.

Шундан сўнг фракция аъзолари Давлат бюджетининг 2010 йилги ва 2011 йилнинг биринчи чорагидаги ижросиякунларини бир овоздан маъқуллашди ва бу ҳақда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Йиғилишда шунингдек, бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар тоифалари – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу масала юзасидан сўз олган депутатлар мазкур қонун лойиҳаси фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилишини эътироф этиб, уни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Фракция аъзолари қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал нуқтаи назардан маъқулладилар. Ушбу масала юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.



Кўришлар сони: 6608

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими