Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қандай таклифларни илгари сурди?

Фракция аъзолари қандай таклифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари А.Қодиров бошқарди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди.

Таъкидланганидек, лойиҳага турар-жой ва фуқаролик объектлари, аҳоли пункти, аҳоли пунктлариаро ҳудудлар, ишлаб чиқариш объектлари, иншоот, зоналаштириш, аҳолини жойлаштириш тизими каби асосий тушунчалар киритилимоқда. Шунингдек қонунда «шаҳар», «шаҳарча», «қишлоқ» ва «овул» тушунчалари чиқариб ташланиб, яхлит «аҳоли пункти» тушунчасига бирлаштирилди.

Кодексда ер участкалари Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун қандай ҳолларда олини ва улар учун мулкдорга олдиндан зарар қоплаб берилиши тартиби ҳам белгиланмоқда. Хусусан, ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги, қўриқланадиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни яратиш, автомобиль ва темир йўллар, аэропорт, аэродром, аэронавигация объектларини қуриш учун олини мумкинлиги ва бу жараёнлар ер эгасига етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилиши белгиланган.

Депутатлар муҳокамалар чоғида бинолар атрофида ва кўчалар бўйлаб ташқи реклама воситаларининг жойлаштирилиши тартиботи тўғрисидаги бандни кодеексга киритиш таклифини бериб, бу ёндашув ҳозирда кўплаб ҳудудларда бўлган реклама билан боғлиқ тартибсизликларни олдини олишини айтиб ўтди. Ушбу таклиф масъул қўмита ва Қурилиш вазирилиги томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда шунингдек, «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Таъкидлашича ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижаcида “Қурол тўғрисида”ги Қонуннинг айрим нормалари ижроси таъминланади. Совуқ қурол, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа ашёлар, шунингдек пичоқдан фойдаланган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг камайишига эришилади.

Депутатлар ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалрини билдириб, уни қўллаб-қувватлашди.

Йиғилишда шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 306

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими