Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу паллада ишлаган айрим даврлари учун маълумот олиш мақсадида архив муассасаларига мурожаат қилади. Маълум бир сабабларга кўра унга тегишли хужжатлар архивдан топилмайди. Бу вазиятда фуқаро олдида шунча йиллик меҳнатининг куйиб кетишига рози бўлиши ёки судма-суд юришдан бирини танлаши лозим бўлади. Бу каби ҳолатларни камайтириш мақсадида соҳанинг қонунчилик базаси такомиллаштирилмоқда.

2020 йил 4 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзидаги навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари дастлаб “Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан соҳага доир муаммолар ва аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган бир қатор масалаларни ҳал этишга қаратилган янги нормалар киритилмоқда.

Депутатлар мазкур соҳада ўзгаришлар қилиш учун сабаблар етарли эканлигини, ушбу соҳадаги муаммолар “Адолат” социал-демократик партиясининг жамоатчилик назорати тартибида “Ижтимоий соҳа ривожи — аҳоли фаровонлигининг гарови” лойиҳаси доирасида ўрганишларда яққол кўзга ташлангани таъкидлашди. Лойиҳа доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари ҳудудлардаги партия ташкилотларимиз ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда ўрганилган.

Муҳокамалар жараёнида ушбу таклифларнинг аксарияти қонун лойиҳасида ўз аксини топгани қайд этилди. Жумладан, қонун лойиҳасида тугатилган ташкилотлар архив ҳужжатларини тегишли архивларга, шу жумладан нодавлат архивларини ҳам истисно қилмаган ҳолда топшириш билан ўзгартирилмоқда. Натижада нодавлат архивлар ҳам ривожланади ва давлат архивларининг сиғимдорлиги ошади.

Шунингдек, давлат архивлари биноларини архивлар тасарруфидан чиқариш нормаси қатъийлаштирилмоқда. Яъни давлат архивларининг биноларини уларнинг ўрнига белгиланган талабларга жавоб берадиган янги бино билан таъминланмасдан туриб ушбу архив биноларини бегоналаштиришга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли манфаатларига хизмат қилишини таъкидлашди. Шу билан бирга мазкур йўналишида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам мавжудлигини қайд этган ҳолда ушбу масалалар бўйича таклифларни қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида берилишини маълум қилди.

Йиғилишда шунингдек, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этишга хизмат қилувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан бир қатор масалалардаги турли хил бюрократик талаблар бекор қилинмоқда. Жумладан Меҳнат кодексининг 80-моддасига асосан ишга кираётган шахсдан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан турар жойдан маълумотнома чиқариб ташланмоқда. Натижада, фуқаролар томонидан меҳнат шартномаларини тузишда ортиқача бюрократик тўсиқлар олиб ташланади ва сансалорликларга чек қўйилади.

Шу билан бирга Уй-жой кодексидаги мулкдор, ижарага олувчи, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосининг аризасига илова қилиши лозим бўлган ҳужжатлар таснифидан турар жойда яшаётган шахслар кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома чиқариб ташланмоқда;

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклифлар илгари сурилди.


Кўришлар сони: 358

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими