Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

2020 йил 4 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг видеомулоқот шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Депутатлар “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Қонун лойиҳасига кўра, қонуннинг асосий тушунчалар моддасига давлат ихтисослаштирилган архиви тушунчалари қўшимча тарзда киритилмоқда. Тугатилган ташкилотлар архив ҳужжатларини тегишли архивларга, шу жумладан, нодавлат архивларини ҳам истисно қилмаган ҳолда топшириш билан ўзгартирилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан давлат архивлари биноларини архивлар тасарруфидан чиқариш нормаси қатъийлаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотларда давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш мумкинлиги назарда тутиляпти.

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат архивлари билан бирга нодавлат архив ташкилотлари фаолияти ривожланиши учун ҳуқуқий шароит яратиш алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилишда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Айтиш керакки, Шаҳарсозлик кодекси ҳозирги замон қонунчилиги ва муносабатларини ҳисобга олган ҳолда тубдан такомиллаштирилмоқда. Хусусан, ҳаёт ва амалиёт билан бевосита боғлиқ бўлмаган умумий мазмундаги тушунча ва меъёрлар чиқариб ташланмоқда. Кўплаб янги тушунча ва меъёрларга аниқлик киритилмоқда. Боблар ва моддаларга ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Кодекснинг аниқ ва мукаммал бўлиши шаҳарсозлик фаолиятида жиддий, қўпол қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Фракция аъзолари “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам кенг муҳокама этишди.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодексига баданга қасддан қурол ва қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, оғир ёки ўрта оғир даражада шикаст етказиш ҳам жавобгарликка асос бўлиши белгиланмоқда. Мазкур кодекс совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, улардан фойдаланишни таъқиқловчи янги моддалар билан тўлдирилмоқда.

Фракция аъзолари жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда кейинги вақтларда бот-бот кузатилаётган танага турли даражада тан жароҳати етказиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда, бу борада жавобгарликни белгилаш муҳим масала эканини таъкидлашди.

Шу билан бирга, депутатлар қонун лойиҳасининг айрим меъёрлари бўйича қатъий саволлар қўйишди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни касбий фаолият, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда жамоат жойларида, шу жумладан, барча турдаги жамоат транспортларида очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида киритилаётган меъёр эътироз келтириб чиқарди.

Бу меъёр кодексга киритилиши кўнгилсизликларнинг олдини олиш билан бирга, турли англашилмовчиликларни келтириб чиқариши, ўринсиз жарималар белгиланишига олиб келиши мумкин. Масалан, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими фуқарони қандай қилиб бўлса-да жавобгарликка, жаримага тортиш учунгина бу моддадан фойдаланиши ҳам мумкин. Ҳаётда бундай ҳолатлар кузатилмаяпти дейишга асослар йўқ. Қонун-қоидалардан узоқроқ юрадиган фуқаро ўзи билмаган ҳолда жавобгарлик объектига айланиб қолишига йўл қўйиб бўлмайди. Фракция аъзоси Мақсуда Ворисова қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

Кўриб чиқилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 433

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими