Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида


Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, фракция аъзолари, ҳуқуқшунос ва экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Дастлаб «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан учинчи ўқишда кўриб чиқилди. Кейин Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан киритилган «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар эътиборига биринчи ўқишда ҳавола этилди.

Иқтисодиётни янада либераллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг кенг ривожланиши мазкур қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш заруратини кун тартибига қўйганини фракция аъзолари алоҳида эътироф этишди ва ушбу қонун лойиҳасини концептуал-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Тугатишга доир иш юритишнинг айрим тартиб-қоидаларини ўтказиш муддатларини тезлаштиришга йўналтирилган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Ресубликаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Унга кўра, «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг кредиторларнинг биринчи йиғилиши суд мажлисига камида ўн кун қолганида ўтказилиши лозимлиги назарда тутилган 10 ва 71-моддаларига ўзгартишлар киритиш назарда тутмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши банкрот корхоналарни тугатиш билан боғлиқ айрим тартиб-қоидаларни амалга ошириш муддатини тегишли равишда мақбуллаштиради ва уларнинг мол-мулкини талаб қилинган иш юритишни ташкил этиш учун янги самарали мулкдорларга реализация қилишни тезлаштиришга хизмат қилади.

Савол-жавоб ва музокарадан сўнг қонун лойиҳаси концептуал-ҳуқуқий жиҳатдан маъқулланди.

Фракция аъзолари биринчи ўқишда ҳавола этилаётган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги 1474-сонли қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурининг 7-банди ижроси юзасидан тайёрланган. Лойиҳада лицензиянинг амал қилиши эмас, балки лицензиянинг ўзи ҳужжат сифатида бекор қилиниши ёки қайта расмийлаштирилиши каби ҳолатлардан келиб чиқиб, «лицензия» тушунчасига таҳририй аниқлик киритилиши таклиф этилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам концептуал жиҳатдан маъқулланди.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳам фракция аъзолари биринчи ўқишда муҳокамадан ўтказишди.

Қонун лойиҳасида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Қонун қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари, корхоналар фаолиятини текширишларни қисқартириш ва назорат қилишни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Билдирилган фикрлар, таклиф ва мулоҳазалардан кейин қонун лойиҳаси концептуал-ҳуқуқий жиҳатдан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Озарбойжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Битимни (Остона, 2006 йил 24 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Наркотик моддалар, психотропик воситалар ва улар прекурсорларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш бўйича Марказий Осиё Минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш марказини ташкил қилиш тўғрисида Озарбойжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Битим (МОМАММ) 2002 йилнинг октябрь ойида БМТ Бош котиби К. Аннаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган.

Битим Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2007 йил 29 январда имзоланган. Битим шунингдек Озарбойжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Россия Федерацияси томонидан имзоланган.

Битимнинг мақсади наркотикларнинг ноқонуний муомалада бўлиши соҳасида ўзаро алоқада бўлиш, оператив ахборотни таҳлил қилиш ва айирбошлаш, шунингдек биргаликдаги халқаро тезкор-тергов операцияларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш учун минтақавий алоқа органини тузиш йўли билан наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши кураш соҳасида иштирокчи давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлигини кенгайтиришдан иборат.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини бирйўла уч ўқишда қўллаб-қувватлашни таклиф қилдилар.

«Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун масъулият оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини депутатлар биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Савол-жавоб ва музокаралардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш тўғрисида»ги масала ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.



Кўришлар сони: 6093

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими