Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси Ҳукуматга таклифлар билан чиқди

ЎзХДП фракцияси Ҳукуматга таклифлар билан чиқди

2020 йил 20 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг видеомулоқот шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг I ярим йилликдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда ЎзХДП фракцияси аъзолари Давлат дастурида ижтимоий соҳа бўйича назарда тутилган вазифаларнинг бажарилиши, маблағларнинг самарали сарфланиши масаласига алоҳида эътибор қаратилганини эътироф этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз Президентининг йигирмага яқин фармон ва қарорларида пандемия асоратларини бартараф этиш чора-тадбирларининг белгиланиши, Ватан тараққиёти масаласи кун тартибида турган даврда партиялар ўз қарашларидан қатъий назар бир мақсад йўлида бирлашишлари, Ҳукумат билан парламент ўртасидаги ҳамжиҳатлик натижасида иқтисодиёт соҳаларида силжишлар кўзга ташлангани қайд этилди.

Иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш Халқ демократик партиясининг сайловолди дастуридан ўрин олган вазифа бўлиб, унинг амалга оширилиши принципиал аҳамият эга. Пандемия юзага келтирган мураккаб вазият бу борада режалаштирилган натижаларга эришиш имкониятларини бирмунча пасайтирган. Ҳолатдан келиб чиқиб, ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятини расмийлаштириш бўйича имтиёз берилган касблар сони 24 тадан 67 тага оширилди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни тўлашда ҳам имтиёзга эга бўлдилар.

Депутатлар ҳудудларга чиқиб бевосита ўрганишлар ўтказганда пандемияга қарши курашиш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича кўплаб саволлар, асосли шикоятлар билдирилмоқда. Маълумотларга қараганда, пандемия оқибатларини бартараф этишга ҳозиргача 1,7 трлн. сўм, бошқа манбаларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 6.3 трлн. сўм маблағ сарфланган. Аммо бу маблағлардан самарали фойдаланилишини қатъий мониторинг ва назорат қилиш бўйича жойларда тезкор иш олиб борадиган тизимни йўлга қўйиш зарур.

Фракция аъзолари бу камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, шунингдек, маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонунни тезроқ қабул қилиш зарур, деб ҳисоблайди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “яширин иқтисодиёт” 40-50 фоизни ташкил қилмоқда. Давлат дастурининг 71-бандига мувофиқ, хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш вазифаси қўйилган.

Фракция аъзолари “яширин иқтисодиёт”нинг мамлакатимиз ҳамда жамиятимиз учун хавфлилик даражасини инобатга олган ҳолда, унинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини кенг муҳокамалар асосида тасдиқлаш лозим, деган қатъий позицияни билдиришди.

Депутатлар Давлат дастури ижроси ҳақидаги ҳисобот, шунингдек, сайлов округларидаги ўрганишлар жараёнида аниқланган, Дастурнинг сифатли бажарилишига бевосита алоқадор бўлган ҳолатлар бўйича юзага келган саволларга Ҳукумат аъзоларидан жавоб олишди.

Муҳокамалар якунида ЎзХДП фракцияси Ҳукумат ҳисоботини маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилди.


Кўришлар сони: 490

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

Тадбирлар тақвими