Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларида депутатларнинг қанчаси иштирок этса, ваколатли ҳисобланади?

Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларида депутатларнинг қанчаси иштирок этса, ваколатли ҳисобланади?

2020 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишига қарши курашиш даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламентига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2020 йилги Давлат дастурида назарда тутилган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Президентимизнинг шу йил 29 январдаги тегишли фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан карантин тартиби 2020 йил 1 августга қадар узайтирганини инобатга олган ҳолда вақтинчалик регламентининг 3-моддасининг 2-қисмига ўзгартиш киритилмоқда.

Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлислари, агар мажлислар ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Лекин видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилишга, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ташаббускорлиги ва масъулиятини ошириш назарда тутилмоқда.

Халқ ноибларининг айтишича, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакилини Қонунчилик палатаси мажлисида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишда маъруза билан чиқиши амалиётнинг жорий этилиши ташаббускор идораларнинг қонун лойиҳаларини тайёрлашга нисбатан масъулияти ошишига,  қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш самарадорлигини ҳамда қонун лойиҳалари сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.

Фракция аъзолари юқоридаги жиҳатларни ҳисобга олиб, қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилди ва қўллаб-қувватлади.  

Йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтди.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, қонун лойиҳаси Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилашга қаратилган. Индекатор бўйича мамлакатнинг ўрнини таҳлил килиш “Миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш” шуни курсатдики, олиб борилган ишларга қарамасдан, қонун даражасида миноритар акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи бир қатор қоидалар белгиланиши керак.

Шунингдек, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботига асосан, ҳозирги пайтдаги қонунда белгиланган нормалар акциядорларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга имкон бермаяпти. Хусусан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туғрисида”ги қонунда кўрсатилган нормалар етарли даражада жамиятнинг бошқарув органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаб бермайди.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини бериб, қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 185

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими