Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

2019 йил якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 511,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,6 фоизга ўсди. Ўтган йил билан таққосланганда ЯИМ тармоқлари таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 28,0 фоиздан 25,5 фоизга камайиб, саноатнинг улуши 23,6 фоиздан 27,3 фоизга, қурилишнинг улуши 5,4 фоиздан 5,9 фоизга ўсишига эришилди.

Бу ҳақда бугун, 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси юзасидан Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг ҳисоботини тинглади.

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 106,5 фоиз реал ўсишга эришилди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган умумий даромадлар 10,3 млн. сўмни, номинал ўсиш суръати 119,7 фоизни, реал ўсиш суръати эса 104,5 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида иқтисодиётга Давлат бюджетидан режалаштирилган маблағларнинг салкам 18,5 трлн. сўми ёки ЯИМга нисбатан 3,6 фоиз маблағ сарфланган. Жумладан, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари доирасида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, мелиоратив техникалар харид қилиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 437,3 млрд. сўм ажратилган.


Йиғилишда депутатлар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳам ахборотини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилиб, энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида, 9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1 399,7 минг кишини ташкил этган.

Йиғилишда ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш учун давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 майдаги тегишли Фармонига мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасини ташкил этиш муҳим қадам бўлгани қайд этилди. Вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисоб рақамида 2019 йилда молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан 16,9 млрд. сўм маблағ қолдиғи мавжуд бўлиб, 2020 йил биринчи чорак давомида Республика бюджетидан 45 млрд. сўм маблағ ажратилгани айтиб ўтилди.

Халқ вакиллари партия Сайловолди дастуридаги устуворликлардан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини тўлиқ таъминлаш ва меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишсизлик даражасини қисқартириш ҳозирги пандемия шароитида ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини айтиб, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар оилавий бюджети даромадларини ошириш мумкинлигини таъкидладилар.


Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги “Булунғур”, Жиззахдаги “Караман”, Сурхондарёдаги “Ҳангарансой”, Қашқадарёдаги “Деҳқонобод” ва “Гульдара” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги йирик сув омборларида қурилиш-монтаж ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан халқаро молия институтлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек, тижорат банклари иштирокидаги лойиҳалар асосида амалга оширилаётганини инобатга олиб, ушбу лойиҳалар ҳам “Сардоба” сув омбори ва Юнусобод тумани ҳудудидаги ер ости метроси қурилишида юз берган фожиали ҳалокатларга олиб келмаслиги учун мазкур лойиҳаларни мамлакатимиз манфаатига қанчалик зарурлиги ва пухта ўйланган, тегишли экспертлар хулосасини олган ҳолда ва халқаро стандарт талабларига асосан лойиҳалаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Депутатлар электорат манфаатларидан келиб чиқиб кўтарилган масалалар, савол-жавоблар ва муҳокамалардан сўнг, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ҳамда 2020 йил биринчи чорак якунлари тўғрисидаги ҳисоботларни маъқулладилар.

Фракция йиғилишида шунингдек, Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.


Кўришлар сони: 830

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими