Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бюджети ижроси билан боғлиқ камчиликлар танқид қилинди

Давлат бюджети ижроси билан боғлиқ камчиликлар танқид қилинди

Давлат бюджети ижроси парламентда муҳокама этилиши катта ижтимоий аҳамиятга эга масала. Бу жараёнда бюджет маблағлари соҳаларда ва ҳудудларда қандай сарфланаётганини таҳлил қилиш, камчиликлар бўлса, уларни тузатиш чорларини кўриш имконияти юзага келади.

Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси йиғилишида 2019 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси ҳақида ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Давлат бюджети ижросида Президентимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ўз аксини топган. Ҳар бир давлатнинг бюджети ижросига қараб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга баҳо бериш мумкин.

Фракция аъзолари муҳокамалар жараёнида ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағларнинг қанчалик самарали сарфлагани масаласига алоҳида эътибор қаратишди.


Давлат бюджети харажатларида ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағлар улуши йилдан-йилга ошириб бориляпти. Хусусан, ҳисобот даврида бунинг учун 63 трлн.  542,4 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 53,9 фоизи миқдорида маблағ сарфланган. Бу харажатлар мамлакат ЯИМга нисбатан 12,4 фоизни ташкил этади.

Йил якунлари бўйича Давлат бюджети харажатларининг асосий қисмида таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни оширишга йўналтирилгани эътироф этилди.

Аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган сиёсат Давлат бюджетининг солиқ сиёсатида ҳам ўзини аксини топган. 2019 йилдан янги солиқ сиёсати амалга оширилиши натижасида аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этган.

Маълумотларга кўра, солиқ ва ижтимоий тўловлар ставкаси камайтирилиши натижасида 900 мингдан зиёд яширин иш ўринлари легаллаштирилган.

Депутатлар бу йўналишлардаги ишлар Халқ демократик партияси дастурий мақсадларига уйғун эканини таъкидлашди.

Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қўллаб-қувватлаган ҳолда, бу йилги бюджет ижроси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Ҳисоботда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг фанга ажратилган қисмидан 10,3 млрд. сўм, нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун ажратилган маблағлардан 22,7 млрд. сўми, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, умум фойдаланадиган автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун ажратилган маблағларнинг 150,6 млрд. сўми ишлатилмасдан қолган.


Депутатлар ижтимоий соҳага ажратилган айрим бюджет маблағларининг ишлатилмай қолиб кетаётгани билан бу каби ҳолатлар ҳақида қаттиқ танқидий фикрлар билдиришди. Айниқса, моддий ёрдам ва компенсация тўловларига мўлжалланган маблағлар ишлатилмай қолиб кетиши эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича тизимли камчиликлар борлигини кўрсатади.

Умуман, Давлат бюджети ижросида кузатилиб келинаётган хатолар ва сусткашликлар йиллар давомида ҳал этилмаётгани, аввалги йиллардаги муаммолар ечимига етарлича эътибор қаратилмаётгани танқид остига олинди.

Ўтган йили мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси 42,2 млрд. АҚШ долларига етиб, ушбу натижа энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди. Лекин, шу билан бирга, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми импорт ҳажмига нисбатан кам улушни ташкил қилиши давом этмоқда. Экспорт таркибида юқори қийматга эга тайёр маҳсулотларга нисбаттан хом-ашё маҳсулотларининг улуши юқорилигича қолмоқда.

Бу тафовутларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар амалга оширилиши муҳим.

Ҳисоботда 8 мингдан ортиқ бюджет ташкилотининг 6,5 мингдан ортиғида 142 млрд. 592 млн. сўмлик молиявий хатоликлар, камомад, ўзлаштириш ҳамда ноқонуний харажатлар аниқлангани келтирилган. Бундай камчиликларни имкон қадар камайтириш учун назорат механизмини такомиллаштириш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда фракция аъзолари келгусида Давлат бюджетида режалаштирилган маблағларнинг тушуми ҳамда уларнинг самарали ишлатилиши юзасидан депутатлик, парламент назоратини янада кучайтириш зарурати ошиб бораётгани, бюджет ижросидаги сусткашлик ва масъулиятсизликлардан асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли азият чекиши қайд этилди.

Давлат бюджети ижросини таъминлашда парламентдаги муҳокамалар билан бирга, жойларда, тармоқларда бевосита, тезкор таҳлиллар ўтказиш, шу орқали қонунчиликнинг таъсирчанлигини ошириш талаб этилади.

Йиғилишдаги муҳокама ва таклиф-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, Халқ демократик партияси фракцияси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қабул қилди.


Кўришлар сони: 754

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими