Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат қарзларини оптималлаштириш лозим

Давлат қарзларини оптималлаштириш лозим

2020 йил 26 май куни «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида»ги Вазирлар Махкамасининг ҳисоботи партиянинг дастурий мақсадларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари партиянинг миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасидаги устивор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳисобот даврларидаги ижросида қуйидаги масалаларга эътибор қаратдилар.

Аввало, депутатлар 2020 йилда иқтисодиётни янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, уни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришга энг замонавий, илғор технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.


Ахборотда келтирилишича, 2019 ҳисобот йилида аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этган ва 2018 йилга нисбатан 106,5 фоиз реал ўсишга эришилган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган умумий даромадлар 10,3 млн. сўмни, номинал ўсиш суръати 119,7 фоизини, реал ўсиш суръати эса 104,5 фоизини ташкил этган.

Юқоридагилар билан бир қаторда депутатлар жойлардаги ўрганишлар натижаларига асосланган ҳолда худудларнинг ресурс салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш, бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш, маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш борасида жойларда мавжуд имконият ва резервларни тўла ишлатиш орқали иш ўринларини кўпайтириш ва бу орқали аҳоли даромадларини ошириш лозимлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, депутатлар томонидан бюджет ташкилотларида Давлат молиявий назорат тадбирларида молиявий хатоликлар, пул маблағлари ва моддий бойликларни камомади ва ўзлаштиришлар ҳамда ноқонуний харажатлар аниқланаётганлиги, уларни йилдан йилга доимий ўсиб бораётганлиги алоҳида ташвиш билан қайд этилди.

Шунингдек, 2007 йилдан бошлаб Молия вазирлиги тизимида бюджет маблағларини бирламчи ва жорий назорат функциясига ва камерал назоратга эга бўлган электрон дастур асосида ишлайдиган Ғазначилик тизими яратилган бўлсада, бу тизимнинг назорат функциялари ҳозирги кунгача ишламаётганлиги ҳамда бундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни камсамаралилиги депутатлар томонидан қизғин бахсларга сабаб бўлди.

Депутатлар шунингдек жисмонан ва руҳан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шарт­шароитлар яратиш партиянинг сайловолди дастурида келтирилганлигини эътироф этиб, бу соҳадаги молиявий ажратмаларга эътибор қаратдилар.

Масъулларнинг таъкидлашича, маданият ва спорт соҳасига Давлат бюджетидан 2019 йил якунида йўналтирилган маблағлар миқдори 2 417,3 млрд. сўмни (ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 3,8 фоизини) ташкил этган ва бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 79,7 фоизга ўсган. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш харажатларига, шунингдек халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун
2019 йилда Давлат бюджетидан 120,6 млрд. сўм (2018 йилга нисбатан 39,5 млрд. сўмга ёки қарийб 1,49 бараварга кўпроқ) маблағ молиялаштирилган.


Шунигдек депутатлар Давлат ташқи қарзлари муқобил иқтисодиёт механизмларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлигига эътибор қаратдилар. Яъни, 2019 йил ҳолатига давлат ташқи қарзи 9.9 млрд. АҚШ доллари, ички қарзи эса 4.8 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатгичлар 2020 йил бошида мос равишда 15.6 млрд. АҚШ долларини ва 2.0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Масалан, ички қарз улушини ўстириш ҳисобига яъни давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш орқали давлат қарзини оптималлаштиришга эришиш мумкинлигини қайд этди. Ушбу тажриба давлатнинг ташқи сиёсий мустақиллигини сақлаш ҳамда ички миллий иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини айтиб, ҳукуматни мазкур соҳага жиддий эътибор қаратиши лозимлигини қайд этди.

Фракция аъзолари давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, юқори бюджетга қарам бўлган худудларни камайтириш, айниқса, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларнинг такомиллаштирилиши ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолиш ва бюджет параметрларида белгиланган барча тадбирларни тўлиқ амалга ошириш имкониятини яратганлигини айтиб ўтдилар.

Фракция йиғилишида шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Маданият тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда бугунги кунда маданият ва санъат соҳасини бошқаришда эскича усуллар сақланиб қолаётганлиги, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича комплекс ёндашувларнинг етишмаслиги, маданият муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, аҳолига маданий хизмат кўрсатишдаги оқсоқликлар, аксарият жойларда маданият ва санъат масканларининг моддий-техник базасининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, айниқса, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда мавжуд талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга олмаслик, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасида пухта тизим яратилмаганлиги маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини янада самарали амалга оширилишга тўсқинлик қилаётганлигини айтиб ўтдилар.

Депутатлар таклиф этилаётган қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, халқлари ва этник қатламларнинг миллий ва умумбашарий маданияти соҳасида вужудга келадиган асосий ҳуқуқий муносабатларни тизимли тартибга солиш учун асос бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 590

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими