Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланяпти

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланяпти

Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан бугунги пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга энг муҳим масалаллардан бири сифатида қаралмоқда. Биргина мисол, сўнгги икки ойда 12 та Президент Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Уларнинг ҳар бирида қайсидир маънода аҳолини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоясига эътибор қаратилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Бизнинг халқимиз айниқса, ўзбеклар азалдан болажон ва серфарзанд миллат сифатида намоён бўлиб келган. Ўзбек оилаларида фарзандлар сони тўрт-беш нафардан кам бўлмаган, хатто ўн нафаргача фарзандлари бор оилалар бўлган. Албатта, бугунги шароит кўп болали оилаларнинг ижтимоий ҳимоясига оид қонунчиликда белгиланган нормаларни қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.

Ўтказилган таҳлил натижалари, қонун ҳужжатларида “кўп болали оила” тушунчасига турлича мезонлар белгиланганлиги (ёш мезони – максимал ёш чегараси 16 ва 18 ёшгача, бола сони – учтадан еттитагача) сабабли, давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан ҳақиқатда муҳтож бўлган оилаларнинг тенг ҳуқуқли равишда фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслигини, амалиётда ҳуқуқ нормаларини қўллашда ижтимоий адолат принципининг бузилишига шарт-шароит яратиб бераётганлигини кўрсатмоқда.

“Кўп болали оила” тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, жумладан 5 та қонунда қўлланилган ва турлича мезонлар белгиланган. Шу сабабли, қонун ҳужжатларида кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш зарурати вужудга келмоқда.

Кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ушбу тушунчанинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.

Ҳозирда қонун лойиҳаси қуйи палатанинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Яқин кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисига киритилиши режалаштирилмоқда.

Бугун лойиҳа муҳокамасига бағишланган Ишчи гуруҳи йиғилишида қўмита аъзолари томонидан қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, ота-она ёки улардан бири билан бирга яшаётган тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек кундузги таълим шаклида таълим олаётган йигирма икки ёшга тўлмаган болалари бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
436-моддаси, Меҳнат кодексининг 68-моддаси ва “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси Оила кодексига киритилиши таклиф этилаётган қўшимчага мувофиқлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги турли хил ёндашувлар бартараф этилишига, давлат ҳимоясига муҳтож бўлган кўп болали оилаларга ижтимоий адолат принципи асосида имтиёзлар берилишига, хусусан турар жой, ер ажратиш, солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор имтиёзлардан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос яратади ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 511

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими