Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳасининг бир нечта бандлари депутатлар эътирозига сабаб бўлди

Қонун лойиҳасининг бир нечта бандлари депутатлар эътирозига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 22 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда фракция депутатлари томонидан дастлаб, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матни бандма-банд танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, мазкур лойиҳада қурилишни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий функциялари, норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш объектларининг фойдаланишга қабул қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш тартибига алоҳида эътибор қаратиш белгиланган.


Қонун лойиҳасининг бир нечта бандлари депутатлар эътирозига сабаб бўлди. Хусусан, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар ва жамоатчиликнинг иштироки масаласи лойиҳада етарлича очиб берилмаган. Амалиётда эса аксарият ҳудудлардаги “қизил чизиқ” масаласи кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётгани, ушбу атама доирасида олиб борилган ноқонуний ишлар кўплаб фуқароларнинг давлатга нисбатан ишончсизлик кайфиятини туғдиргани каби ҳолатлар кузатилиб турибди.

Депутатлар шунингдек, лойиҳада шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги масалалари ҳам етарли даражада берилмаганлигини танқидий баҳолашди. Бугунги жадал ривожланаётган, рақамли иқтисодиёт устувор аҳамият касб этаётган бир даврда соҳага оид электрон маълумотлар базасини мавжуд эмаслиги, очиқ ахборот порталидан фойдаланиш ва маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш масалалари лойиҳада ечимини топмаган. Бу эса соҳага коррупциянинг аралашувига йўл очиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Яна бир муҳим масала – шаҳарсозлик ҳужжатига киритилаётган ўзгартиришларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш масаласи, ёки муҳокамадан ўтказиш зарурати бўлмаса хужжатларни кўриб чиқмаслик ҳолатлари ҳам етарлича очиб берилмаган. Бу эса ўз навбатида буюртмачи томонидан жамоатчилик манфаатига зид равишда турли объектларни қуришдан аввал жамоатчилик томонидан илгари сурилган фикрларни асослантирмаган ҳолда рад этиш имконини беради. Шу билан бирга жамоатчилик субъектларининг хуқуқлари чекланиши олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.


Депутатлар шунингдек, аҳоли пунктининг бош режасига бағишланган моддани ҳам қайта кўриб чиқиш таклифини киритди. Таъкидланганидек, аҳоли пунктининг бош режасини амалга ошириш муддати аниқ белгиланмаган. Ушбу ҳолатда бош режани тўлиқ амалга ошириш бўйича қатъий муддат бўлмаса, ривожланиш босқичларини амалга оширишда зиддиятларга олиб келади. Бу эса худуднинг ривожланиши, инвестицияларни жалб этиш, аҳолини иш билан таъминлашда турли муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Фракциянинг ушбу позициясини қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда ишчи гуруҳи томонидан эътиборга олиш зарурлиги таклиф этилди.

Фракция йиғилишида шунингдек, 2020-2021 йиллар учун Универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича Кенгашининг тавсияларини амалга ошириш юзасидан Миллий ҳаракат режаси лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, мазкур режа аввало мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим дастур сифатида хизмат қилади. Унда белгиланган вазифаларни бажариш доирасида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ишлаб чиқилади. Айниқса, Ўзбекистон аъзо бўлмаган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи кенг ўрганилиши белгиланмоқда. Бунинг доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тажрибанинг ижобий томонлари ҳаётимизга кириб келади.

Шунингдек, режада БМТнинг хотин-қизларнинг Одил судловга киришини таъминлаш бўйича қўмиталари тавсияларини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш масаласига депутатлар алоҳида аҳамият қаратишди. Фракция депутатлари эътироф этганидек, мамлакатимизда адвокатлар томонидан аёлларга кўрсатиладиган юридик хизматлар учун ҳақ тўлаш механизмини ишлаб чиқиш, судларда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузишга оид ишларни кўриб чиқишда уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши масалалари адолатли тамойиллиги қайд этилди.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон турли миллий ҳаракат режалари ва давлат дастурларини амалга ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган, халқаро мажбуриятларни ҳисобга оладиган инсон ҳуқуқлари бўйича кенг қамровли миллий ҳаракат режасини қабул қилиш масаласининг ҳам долзарблигини таъкидланди.

Фракция депутатлари мазкур режа лойиҳасини кўриб чиқишда партиянинг Сайловолди дастуридан келиб чиққиб ўз таклифларини ҳам илгари суришди. Хусусан, режада келтирилган бандларни амалга ошириш механизмлари ва белгиланган тадбирларга янада аниқликлар киритиш, кўтарилаётган масалаларнинг натижадорлиги масаласини ҳам ёритиш лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, вазифаларни ижро этиш муддатларини аниқ белгилаш зарурлиги таъкидланди. Чунки аниқ муддат ижро интизоми таъминланишига хизмат қилади.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдириб ўтишди.


Кўришлар сони: 784

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.10.2020
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда қонунчиликдаги мавжуд камчилик бартараф этилади

Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда давлат-хусусий ...

21.10.2020
Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан маърифий тадбир...

21.10.2020
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида бир қанча қонун лойиҳаси қуйи палата мажлиси кун тариби...

Тадбирлар тақвими