Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қандай масалаларни муҳокама қилдилар?

 Фракция аъзолари қандай масалаларни муҳокама қилдилар?

2020 йил 21 куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда жорий йил 19 май куни Президентимиз раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш учун барча имкониятлар ишга солинаётгани туфайли, иқтисодиёт тармоқларида фаоллик тикланмоқда. Хусусан, эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” зоналарга ажратган ҳолда, 110 мингга яқин тадбиркорлик субъектининг фаолиятига рухсат берилди, 600 мингдан зиёд ходимлар иш жойига қайтди.

Видеоселектор йиғилишида  Президентимиз тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни белгилаб бериб, Республика комиссиясига соҳалар ва ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қолган 40 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам босқичма-босқич рухсат бериш вазифасини қўйди.

Ҳақиқатдан ҳам, пандемия туфайли камбағал аҳоли ва ишсизлар сони ошиши, оилалар даромади камайиши тайин. Шу сабабли қисқа фурсатда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш зарур.

Йиғилишда тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш, корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳозир пайтда жуда муҳимлиги қайд этилиб, бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйишда, айниқса, фармон ижросини таъминлашда депутатлар фаолроқ бўлиши кераклиги таъкидланди.

Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган қазифалар муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, фармон билан Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси ва концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фармонга кўра, органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Депутатларнинг айтишича, фармонга мувофиқ, органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштириш органик стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ амалга оширилади ва экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди. Қолаверса, 2020 йил 1 октябрга қадар органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизимларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Очиқ ошкора, савол-жавобларга бой тарзда ўтган йиғилишда мазкур фармон ва унда белгиланган долзарб вазифаларни оғишмай амалга ошириш, мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилиш кун тартибидаги яна бир муҳим масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти тўғрисидаги масала ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Халқ ноиблари ушбу масалани муҳокама қилар экан, Ёшлар парламенти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишини эътироф этиб, лойиҳани қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 701

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2020
Профессионал журналистлар — демократик ислоҳотлар кафолати

2020 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

23.10.2020
Спикер ўринбосари Қамаши туманидаги тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Юртимизда меҳнатидан барака топаётган тажрибали деҳқонларимиз кўп. Халқимиз азалдан деҳқончиликда, б...

22.10.2020
Исроил давлати билан парламентлараро ҳамкорлик жонланади

2020 йил 22 октябр куни Олий Мажлиснинг Кнессет билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи...

Тадбирлар тақвими