Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсадларга эришиляпдами?

Барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсадларга эришиляпдами?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн видеоконференцияда Барқарор Ривожланиш мақсадлари амалга оширилиши бўйича биринчи мониторинг шарҳи кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда асосан аҳолининг фаровонлиги, даромадлари, бандлиги ва ижтимоий ҳимояси йўналишларида Ўзбекистонда эришилаётган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Конференцияда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раисининг ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов, UNICEFнинг Ўзбекистондаги вакили Саша Грауманн мамлакатимизда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, давлат сиёсатида бу масалага катта эътибор берилаётганини қайд этишди.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ижтимоий сиёсат бўлими бошлиғи Адиба Нуруддинова Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича қўшимча миллий шарҳ лойиҳаси тўғрисида батафсил ахборот берди.

Шунингдек, конференцияда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари даромадлар, бандлик ва ижтимоий ҳимоя йўналишларидаги тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Қайд этиш керакки, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси «2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш Миллий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилган. Мазкур қарор доирасида 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш учун 16 та миллий мақсад ва 125 та вазифани ҳукумат зиммасига олган. Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилиб, «йўл харитаси» тасдиқланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг марказига иқтисодиёт, давлат бошқаруви, шунингдек, ижтимоий ривожланиш ва инсон салоҳияти қўйилган. Ушбу соҳаларнинг барчаси Барқарор ривожланиш мақсадларига сезиларли даражада яқин ва мос келиши таъкидланди.

Барқарор ривожланиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати олдига қўйган мақсадлардан бири барча ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини камайтиришдир. Хусусан, 2030 йилга қадар камбағалликни 2 баравар камайтириш ва ўта қашшоқликни тугатиш, аҳолининг энг кам таъминланган 40 фоизи даромадларининг ўсишини мамлакат бўйича белгиланган ўртача даражадан юқори даражада қўллаб-қувватлаш вазифаси белгиланган.


Бу ўз-ўзидан бўлмайди, бунинг учун камбағаллик ҳамда даромад тенгсизлигини ўлчашга нисбатан мавжуд ёндашувларни қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни кучайтириш, камбағаллик даражасини камайтиришнинг янги дастурларини. ишлаб чиқишни талаб қилади, дейишди конференцияда сўзга чиққанлар.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида 2015-2018 йиллар давомида Ўзбекистонда кам таъминланганлик даражаси умумий 12,8 фоиздан 11,4 фоизгача, жумладан, шаҳарларда 9,5 фоиздан 8,4 фоизгача ва қишлоқ жойларда 15,9 фоиздан 14,3 фоизгача тушгани келтирилган.

Барқарор ривожланиш мақсадлари камбағаллик ва очликка барҳам бериш, тенгсизликни қисқартириш, адолатли сифатли таълим олиш имконияти, гендер тенглигини таъминлаш, энергиянинг арзон, ишончли, барқарор манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, тўлиқ ва унумли бандлик ҳамда муносиб ишни таъминлаш, экологик барқарорлик ҳамда турмуш даражасини яхшилашга доир бошқа соҳаларга йўналтирилган.

Онлайн конференцияда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар эътироф этилиб, бугунги кунда долзарб бўлиб турган вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов иштирок этиб, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ишларини жадаллаштириш ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш ва барча ҳудудларда халқимиз турмуш фаровонлигини кўтаришда долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

 


Кўришлар сони: 145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими