Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳаси моддама-модда муҳокама этилди

Қонун лойиҳаси моддама-модда муҳокама этилди

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари видеомулоқот шаклидаги йиғилишда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқдилар.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, 100,0 мингдан ортиқ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар истиқомат қилмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш – долзарб масала.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини белгилайдиган қонун ҳужжатларининг асосийси – “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 1991 йилда, янги таҳрири 2008 йилда қабул қилинган. Лекин ундан бери ҳаётда кўп нарсалар ўзгарди, ногиронлиги бўлган шахсларга эътибор кучайди. Шунинг учун бу борада бутунлай янги қонун қабул қилиш зарурати юзага келган.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жуда муҳим масалалар қамраб олиняпти.

– ХДП фракцияси партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасига алоҳида эътибор қаратмоқда, – деди фракция раҳбари Улуғбек Иноятов. – Чунки қонун қанчалик пишиқ ва тўғридан-тўғри ишлайдиган бўлса, электоратимиз вакиллари ўз ҳақ-ҳуқуқларига эришишда қийинчилик ва англашилмовчиликларга дучор бўлмайди. Шунинг учун мазкур қонун лойиҳасини чуқур таҳлил қилиб, таклифларимизни пишиқ-пухта шакллантиришимиз зарур.

Қайд этилишича, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг таҳлилига асосланиб, қонун ижодкорлиги амалиётида икки хил йўналишдаги ёндашувлар мавжудлиги бўйича хулоса чиқариш мумкин.

Бир томондан, давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта эътибор беради. Яъни, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва уларга турли имтиёзлар берадиган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинади. Бошқа томондан эса қонунчиликда ногиронликнинг тиббий тушунчаси устунлик қилиб, бу ҳолат ногиронлиги бўлган шахснинг жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятларини пасайтиради. Шунинг учун қонун лойиҳасига таклиф беришда ногиронлиги бўлган инсон аввало бошқалар билан тенг ҳуқуқли шахс эканини инобатда олиш зарур, дейишди депутатлар.

Муҳокамадаги қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий хизматларга, ижтимоий ёрдамга, қулай жисмоний муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатланмоқда.

Қонун лойиҳаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча ҳуқуқларини тартибга солиши, шу маънода у яхлит қонун бўлиши кераклиги таъкидланди.

 


Кўришлар сони: 253

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими