Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзМТДП фракцияси бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

ЎзМТДП фракцияси бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарздаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб фракция раҳбари Алишер Қодиров Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши юзасидан маъруза қилди.

— Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида халқимизни коронавирусдан ҳимоя қилиш, унинг иқтисодий зарарларини юмшатиш бўйича ўз вақтида ва тезкор кўрилган қатъий чоралари натижасида пандемияни жиловлашга эришдик. Энг муҳими, Давлатимиз раҳбари кўп бора таъкидлаганларидек, юзлаб фуқароларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Сўнгги маълумотларга қараганда, мамлакатимизда соғайганлар сони қарийб 1100 кишига етди ва бу касалликка чалинганларнин 55 фоизини ташкил қилмоқда. Охирги 5 кун ичида 500 нафардан ортиқ киши соғайди ва “COVID-19” қарши курашда Ўзбекистон тажрибаси, натижалари дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда, — деди А.Қодиров.

Фракция йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз видеоселекторда юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб, карантин талабларини юшатиш вақти келганини таъкидлади ва Республика комиссиясига бир неча чекловларни олиб ташлаш бўйича кўрсатмалар берди. Чунки ҳаёт давом этяпти. Эртанги кун ҳақида, эл-юртимизнинг келажаги тўғрисида ҳар дақиқа ўйлашимиз лозим.

Хусусан, пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонларимиз томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилди. Тегишли идораларга деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситаларини ҳудудлараро постларда кутиб олиш, уларни ташкил этилган ярмаркалар ва савдо нуқталарига тартиб билан кузатиб боришни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Албатта, чекловларнинг юмшатилиши беэътибор, лоқайд бўлишимизга сабаб бўлмаслиги лозим. Коронаврусдан ҳали бутунлай холи бўлганимизча йўқ. Зарурат бўлмаса “Уйда қолиб”, карантин талабларига қатъий амал қилишимиз шарт.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари “Миллий тикланиш” демократик партияси ходимлари, барча даражадаги депутатлар, фаоллар Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умуммилий ҳаракатига ҳамда “Меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз моддий ёрдам кўрсатиш лозимлигини таъкидлаб, ўз иш ҳақларини бир қисмини ўтказиш таклифини билдиришди ва таклиф бир овозда маъқулланди.

Шундан сўнг, депутатлар “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзсаидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими