Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирдими?

Фракция аъзолари қонун лойиҳаларига ўз позициясини билдирдими?

Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар йиғилиш давомида мамлакатимизда пандемия шароитида олиб борилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, тиббиёт, суд-ҳуқуқ соҳаларига оид қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди.

Унда дастлаб, 29 апрель куни Президент Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, коронавирус инфекцияси тарқалиши мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ўз салбий таъсирини кўрсатди. Президентимиз ташаббуслари билан Ҳукумат томонидан унга қарши курашишнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Аҳоли ҳам унга оғишмай амал қилмоқда. Айниқса, бугун буюк тарихга эга халқимиз ушбу синовни енгиб ўтишда бир мақсад сари бирлашиб, барча бирдай масъулиятни хис этаётгани, хушёрликни янада оширгани, бу вирусни албатта енгиб ўтишимизга катта ишонч бермоқда. Мамлакатимизнинг бош мақсади нафақат касалликни енгиш балки, бу синовни имкон қадар талофатсиз ўтишга қаратилмоқда.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, бугунги кунда давлатимизда ушбу касалликка чалинган беморларнинг 1066 нафари ёки 55 фоизи тўлиқ соғайгани ва охирги 5 кунда – 505 нафарнинг саломатлиги тикланганлиги ушбу масалада олиб борилаётган чора-тадбирларнинг ижобий натижасидир. Қолган беморлар ҳам даволаш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда ва тиббиёт ходимларимиз билан бир сафда амалий ёрдам бераётган 18 нафар хитойлик, германиялик, кореялик врачлар ҳамда телемедицина орқали бошқа етакчи хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилган ҳолда, барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, фракция аъзолари томонидан мамлакатимиз тиббиёт ходимларининг бугунги кунда касалликка қарши олиб бораётган машаққатли ва ўта масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш учун уларнинг иш ҳақига қўшимча рағбатлантириш чоралари кўрилганлиги эътироф этилди.

Фракция депутатлари таъкидлаб ўтганидек, республикамизда санитар-эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб Президентимиз томонидан яна бир муҳим қадам – мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича зарур таклифларни илгари сурганлиги аввало барчамиздан карантин талабларига риоя этиш борасида масъуллигимизни янада оширишимиз лозимлигини англатади. Бунда, айниқса, иқтисодиётнинг муҳим локомативи бўлган ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш муҳимдир. Депутатлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда аҳоли ўртасида тарғибот ишларни кенгайтириш, тиббиёт ходимларни фидокорона мехнатини қадрлаш ва карантин тартибларни оғишмай бажаришга чақирдилар.

Депутатлар, видеоселектор йиғилишида алоҳида эътибор қаратилган жаҳон бозорида нефть, пахта, газ ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат товарларининг нархи ошиб бораётгани ва кўплаб давлатлар ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотларни экспорт қилишга чекловлар ўрнатилганлигига ҳам тўхталиб ўтилди. Шу мақсадда мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бугунги кун талаби дея баҳоланди.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқимизни зарур маҳсулотлар билан таъминлашда ўзимизда етиштирилаётган озиқ-овқатларнинг эркин сотилишини таъминлаш зарурдир. Айниқса, юртимизда етарли ҳажмда етиштирилмайдиган маҳсулотлар майдонини кенгайтириш ғоят муҳим саналади.

Депутатлар шунингдек, аҳолига етарлича махсулотни реализация қилишга эътибор бериш, фракциянинг Ҳукуматга мурожаати сифатида Агрофирма ва Томорқа хизмати тизимини кучайтириш орқали махсулотларни сотишни йўлга қўйиш таклифини илгари сурдилар. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги кластерларини ривожланиши бўйича Давлат раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бозорларнинг барчасини хусусийлаштириш орқали давлат улушини бекор қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, жорий йилда ғалла ҳосилидан 735 минг тонна буғдой фермерлар ихтиёрида қолаётгани ва фермерларнинг манфаатдорлигини ошириш орқали аҳолини дон ва ун маҳсулотлари билан етарли миқдорда таъминлашни фракция аъзолари юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ижобий ислоҳатлар натижаси дея баҳоладилар.

Фракция йиғилишида шунингдек, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, мазкур қонунда бир қатор муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар, хусусан, психиатрия ёрдамини молиявий таъминотининг хусусиятлари, хусусий тиббий ва тиббий ижтимоий ташкилотлар томонидан психиатрия ёрдамини кўрсатиш имкониятлари, ушбу масалада фуқаролар ва фуқароларга психиатрия ёрдами кўрсатувчиларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари етарлича аҳамият қаратилмаган. Ушбу лойиҳа билан юқорида таъкидлаб ўтилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада миллий қонунчиликда мавжуд бўлмаган “психиатрия ёрдами”, “психиатрия муассасаси”, “руҳий ҳолат бузилиши” каби янги тушунчалар маъноларига аниқлик киритилган. Айниқса, психиатрия ёрдами турлари, масъул органларининг аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари, психиатрия ёрдами кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг кафолатларига аниқлик киритилган.

Депутатлар таъкидлаб ўтганидек, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши билан фуқароларга психиатрия ёрдамини кўрсатишда уларнинг хаётига асоссиз аралашувидан, руҳий ҳолати бузилган шахсларни жамиятда асоссиз камситишдан, уларнинг ижтимоий хавфли қилмишларидан химоя қилишга эришилади ва қонун психиатрия ёрдами кўрсатишда тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларни ҳимоясига хизмат қилади.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ҳамда улар концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

 


Кўришлар сони: 186

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими