Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси Ҳукумат ҳисоботини эшитди

ЎзЛиДеП фракцияси Ҳукумат ҳисоботини эшитди

Жорий йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Хусусан, Республикада 83,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноат таркибида тоғ-кон саноатининг улуши 13,1 фоиз, ишлаб чиқарадиган саноат улуши 77,5 фоиз, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши 8,8 фоиз ва бошқа йўналишлар улуши 0,6 фоизни ташкил этди.

Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни  Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини тинглади.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида қулай инвестиция муҳити эвазига иқтисодиётга жалб этилган жами инвестициялар ҳажми 158,9 фоизга ва қурилиш ишлари ҳажми 7,5 фоизга ўсди. Шунингдек, иқтисодиётдаги ялпи қўшилган қиймат таркибида ўтган ҳисобот даврига нисбатан саноатнинг улуши 26,2 фоиздан 30,3 фоизга (қурилиш билан бирга) ошиши ҳисобига иқтисодиёт таркибида сифат ўзгаришлари кузатилди.

Аммо бугунги кунда дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатига тарқалган коронавирус пандемияси сабабли, иқтисодиёт тармоқларидаги ўсиш суръатлари секинлашди. Шу боис Президент бошчилигида Ҳукумат томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилди.

Аҳамиятли томони, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги тегишли фармонига мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида макроиқтисодий барқарорликни, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида 10 триллион сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.

Маълумки, Президентимиз жорий йил 20-21 январь кунлари Олий Мажлис палаталаридаги маърузаларида ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида парламент сўрови, Сенат аъзоси ҳамда Қонунчилик палатаси депутати сўровларига вазирлик ва идораларнинг шахсан биринчи раҳбарлари томонидан белгиланган муддатларда жавоблар тақдим этиш лозимлигини таъкидлаган эди.

Ҳисобот даврида давлат раҳбарининг ушбу топшириқларидан келиб чиқиб, юборилаётган сўровларга ўз вақтида ва асослантирилган жавобларни бериш, бу борада Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йилнинг I чораги бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг сўровлар ҳамда мурожаатлар билан ишлашга оид фаолияти таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ҳукуматга жами 2 та парламент сўрови, 107 та депутат сўрови, 6 та Сенат аъзоси сўрови юборилган.

Йиғилишда сўз олган ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари партиянинг мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Йиғилиш якунида мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим бўлган  бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 488

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими