Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзМТДП фракцияси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитди

ЎзМТДП фракцияси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитди

2020 йил 22 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, 2020 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Хусусан, Республикада 83,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноат таркибида тоғ-кон саноатининг улуши 13,1 фоиз, ишлаб чиқарадиган саноат улуши 77,5 фоиз, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши 8,8 фоиз ва бошқа йўналишлар улуши 0,6 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида жами хизматлар ҳажми 49,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 фоизга ўсди. Молия, алоқа ва ахборотлаштириш, соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат кўрсатиш бўйича юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.

Маълумки, Хитой Халқ Республикасида аниқланган, сўнгра дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатига тарқалган коронавирус пандемияси сабабли, иқтисодиёт тармоқларидаги ўсиш суръатлари секинлашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Ҳукумат томонидан жорий йилнинг ҳисобот даврида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш юзасидан қатор чоралар кўрилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида 10 триллион сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида кредитлаш ҳажмлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ошиб, жами 30 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Банклар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли – айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишда 3 трлн сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.

Фракция аъзолари муҳокамалар жараёнида таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризмни янада ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг ижро этилиши ҳолатига алоҳида эътибор қаратишди.

Маълум қилинишича, мамлакатимизда пандемия фонида туризм хизматларини кўрсатиш ҳажми кескин камайди. Хусусан, 2019 йилнинг январь-март ойларида 1 380 минг нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган бўлса, 2020 йилнинг I чорагида ташриф буюрувчилар оқими 12 фоизга камайди. Шунингдек, ҳисобот даврида туризм хизматлари ҳажми 202 млн АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга камайди.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари «Миллий тикланиш» демократик партиясининг мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, Давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши белгиланган бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, муҳокама этилди ва фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 210

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими