Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ҳисоб палатаси томонидан бюджет тушумлари тўлиқлигини назорат қилиш, қўшимча захираларни аниқлаш, солиқлар ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базалари ишончлилигини баҳолаш, молия ва солиқ органларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари ижроси юзасидан 2019 йилда ишчи гуруҳлар тузилиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда 31 та ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилди.

Ҳисобот йилида ушбу йўналишдаги тизимли назорат ҳамда солиқ турлари ва ҳудудлар бўйича кунлик мониторинг ишлари давом эттирилди. Давлат бюджетига 2019 йилда жами 112,2 трлн сўм тушумлар таъминланиб, белгиланган 102,6 трлн сўм прогноз кўрсаткичлари 9,5 трлн сўмга орттириб бажарилди. Давлат бюджетига 2018 йилга нисбатан 33,1 трлн сўм кўп тушумлари жалб қилинди.

Ҳисоботда қонунларни республиканинг ҳамма жойида бир ҳилда ишлашини таъминловчи, қонунлар ва ҳужжатлар билан мукаммал ишланиши зарур бўлган орган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида мажбурий ундиришга қаратилган 3,8 млрд сўмлик 26 730 та ижро ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги, яъни йўқотилганлиги фракция аъзоларининг танқидга сабаб бўлди.


Депутатлар томонидан бу каби масалалар “Адолат” СДП сайловолди дастурида давлат бошқаруви органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчиликни бузишга, коррупцияга йўл қўймаслик каби вазифалар доирасида ўз аксини топганлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

 


Кўришлар сони: 421

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими