Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси Ҳисоб палатасининг фаолиятини қандай баҳолади?

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси Ҳисоб палатасининг фаолиятини қандай баҳолади?

2020 йил 15 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция раҳбари Алишер Қодиров бошқарган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилги фаолияти якунларига бағишланган ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, Ҳисоб палатасининг 2019 йилдаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Давлат бюджети шаклланиши ва даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш, Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларининг ижросини таъминлашга қаратилди.


Жойларга чиққан ҳолда юридик ва жисмоний шахслар фаолияти бевосита таҳлил қилиниб, давлат бюджетига қўшимча 2,7 трлн сўмлик даромад манбалари аниқланди. 2019 йилда режалаштирилган 8,3 трлн сўм қўшимча даромад манбаси ҳудудлар бўйича тўлиқ таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, бюджет тизими бюджетлари харажат қисми ижро этилиши устидан амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида 1,1 трлн сўмлик ноқонуний ва самарасиз харажатлар, бундан ташқари бир қатор услубий хато ва камчиликлар аниқланди. Шундан, 150 млрд сўми жойида бартараф этилиши таъминланди.

Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарийб 3,4 мингта ҳужжатларидаги 34 мингдан ошиқ топшириқлар ижроси назоратга олингани борасидаги масалага алоҳида эътибор қаратди.  Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар бўйича қарийб 130 млрд доллар қийматдаги мингдан ортиқ келишув ва тадбирлар ижроси юзасидан назорат ўрнатилди. 292 та инвестиция келишувларини жадаллаштириш бўйича бевосита амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Қайд этилганидек, юртимизда пул-кредит сиёсати борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганиб борилди. Ажратилган банк кредитларининг самарадорлик кўрсаткичлари, жумладан ишга туширилмаган 1 925 та лойиҳалар таҳлил қилинди. Республика олтин-валюта заҳираларининг ҳолати устидан доимий назорат олиб борилди. Шунингдек, республиканинг 5 та ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган қарийб 2,0 трлн сўмлик кредитларнинг мақсадли ишлатилиши таҳлил қилинди.


Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларига товон пуллари тўланиши юзасидан жойларда хатлов ўтказилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Бунда, товон учун пул, мол-мулк ва ер участкаларини ажратиш орқали мажуд қарздорлик 326,3 млрд сўмга қисқартирилди. Шунингдек, 10 та ҳудуддаги рўйхатга асоссиз киритилган 382,8 млрд сўмлик қарздорликлар аниқланиб, ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.

Халқаро олий аудиторлик органлари ташкилотларига (ASOSAI, INTOSAI) аъзо бўлиш борасида муҳим қадам қўйилди, яъни дастлабки тарзда кузатувчи сифатида қатнашишга розилик олинди. Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи комиссияси томонидан Ўзбекистонда Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлигини (PEFA) баҳолашда ижобий хулосага эришилди.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари «Миллий тикланиш» демократик партиясининг мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, Ҳисоб палатасининг 2019 йилги фаолияти якунлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, 2020 йил учун қабул қилинган Давлат бюджетидан ажратилиши белгиланган маблағларнинг Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадрияти бўлмиш маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича оқилона сарфланиши устидан Ҳисоб палатаси назоратини янада кучайтириши лозимлиги алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши белгиланган бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, муҳокама этилди ва фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 444

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими