Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Устувор ҳуқуқлар кафолати янада мустаҳкамланади

Устувор ҳуқуқлар кафолати янада мустаҳкамланади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури  ижроси юзасидан ишлаб чиқилган прописка тизимини ислоҳ қилишга доир Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси кенг жамоатчилик вакиллари томонидан атрофлича муҳокама этилиб, кўплаб таклиф-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси Президент фармонига мувофиқ, жорий йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги ва прописка билан боғлиқ бошқа ўзгаришларни кўзда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда хизмат қилади, деб ҳисоблайди.

Инсоннинг устувор ҳуқуқлари таъминланиши мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бош омили ҳисобланади.

Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тизимида рўй бераётган ўзгаришлар асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида тафовутни бартараф этиш, ички миграцияни эркинлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун жамиятимизда ўта муҳим ҳисобланган, оилага тарбияга олинган (патронат) шахсларга уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш имконияти яратилади. Натижада тарбияга олинган шахсларни келажакда уй-жой билан таъминлашдаги ўткир муаммолар ўз-ўзидан ҳал этилади.

Энг асосийси, бугунги кунда Тошкент шаҳрида норасмий тарзда истиқомат қилаётган фуқаролар қонуний тарзда мол-мулк сотиб олиши мумкин бўлади. Шу масала билан боғлиқ кузатилаётган коррупцион ҳолатлар бартараф этилади.

Эндиликда фуқароларда биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини нафақат ўзи доимий рўйхатда бўлган манзилга, балки эгалигида бўлган бошқа уй-жой майдонига доимий рўйхатга қўйиш имконияти бўлади.

Шунингдек, бошқа ҳудудларда доимий рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка умумий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш, гаровга қўйиш) ва бошқариши мумкин бўлмоқда.

Бу соҳадаги янгиликлар нафақат ҳуқуқий, демографик муаммоларни ҳал этиш, шу билан тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланиб, янги иш ўринлари очиш имкониятлари кенгайишига шароит яратади.

Узоқ йиллардан бери ечимини кутаётган долзарб масалалар фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқлари таъминланиши кафолати бўлган Президентимиз ташаббуси билан ҳал этилаётгани демократик ислоҳотлар бардавом бўлишини англатади.


Кўришлар сони: 441

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими