Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Барчамиз бирдек масъулмиз!

Барчамиз бирдек масъулмиз!

Дарҳақиқат, эндиликда биргина коронавирус пандемияси бутун дунёдаги глобализация жараёнларини ҳам, муаммо ва низоларни ҳам бир четга суриб қўйди. Ва инсониятни яна бир бор чуқур мулоҳаза қилишга, ўз идроки таянган ҳолда ва онгли равишда иш юритишга чорламоқда.

Аслида инсоният ўз тамаддунининг турли даврларида бу каби кўплаб хавф-хатарларни бошдан кечирган. Бироқ, шу чоққача ҳеч бир оммавий таҳдид башарият тараққиётига тўсқинлик қила олмаган. Аксинча, аждодларимиз ўз ақл-идроки, тафаккури ва сабр-чидами билан ўлат-у ваболарни енгиб, улардан керакли хулоса ва сабоқлар чиқаришган, қимматли тажриба орттиришган. Ҳатто, бу синовлар одамлар иродасини тоблаб, тафаккурини чархлаб, жамиятнинг янада жипслашишига, қолаверса, тараққиётнинг янги поғонага кўтарилишига ҳам хизмат қилгани айни ҳақиқат.

Ана шундай таҳдидлардан бири - бугун дунёнинг деярли барча давлатларида вужудга келган глобал эпидемиологик ҳолат, афсуски, бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Аслини олганда, юзага келган воқелик сайёрамизнинг маълум бир ҳудудида содир бўлган ҳар қандай хавф-хатар, шубҳасиз, бошқа минтақаларга ҳам бирдек салбий таъсир этишини, санитар-эпидемиологик ва экологик муаммолар асло чегара билмаслигини бизга яна бир бор исботлади. Шу туфайли ҳам, айни вазиятда дунё ҳамжамияти якдиллик ва бирдамлик билан хавфни бартараф этиши тақозо этилади.

Юртимизда касалликка қарши амалга оширилаётган тезкор ташкилий, тиббий-санитар, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа чоралар ҳудудимизда короновирус пандемиясининг нисбатан енгилроқ аснода кечиш имконини бермоқда. Бироқ бу биздаги хавф-хатар осон енгилади, дегани эмас.

Шу боис, короновирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Президентимизнинг халқимизга йўллаган мурожаатларида фуқаролар яна бир бор огоҳликка чақирилгани бежиз эмас.

Албатта, жорий этилаётган кенг қамровли амалиёт асло инсон ҳуқуқларини чеклаш ёхуд камситиш эмас, аксинча, оиласи, фарзандлари, яқинлари, қолаверса, эл-юрт тинчлиги, фуқаролар соғлигини энг юксак қадриятлар сифатида эъзозлайдиган халқимизнинг тақдири ва келажагини ўйлаб қилинаётган ҳаётий заруратдир.

Бугун ҳар бир фуқаро ўз масъулиятини ҳис этган ҳолда оддий экологик, санитар-осойишталик, шахсий гигиена талабларига риоя қилиши, хонадонида фарзандлар соғлиги ва тарбияси билан машғул бўлиши инфекция тарқалишининг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Фуқароларимиз эса, тиббиёт ходимлари тавсияларини сўзсиз бажариши, ваҳимага асло берилмаслиги, хотиржамлик билан фақатгина расмий манбалардан тарқатилаётган ахборотларга инонишлари талаб этилади, холос. Ҳар биримиз давлат даражасида қабул қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишда фаоллик кўрсатган ҳолда, фуқаролик бурчимизни адо этайлик!

Ҳурматли юртдошлар, ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг.

УЙДА ҚОЛИНГ.

УНУТМАНГ, БАРЧАМИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!

 

Ўзбекистон Экологик партияси


Кўришлар сони: 414

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими