Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқнинг муаммоларини ўрганган депутатлар бу борада икки вазирликнинг ахборотини эшитди

Халқнинг муаммоларини ўрганган депутатлар  бу борада икки вазирликнинг ахборотини эшитди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишларидан келиб чиқиб, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирликларининг таълим соҳасида олиб борилаётган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

Кенгайтирилган йиғилишда тегишли вазирликлар мутасаддилари билан бирга, партия Марказий ва ҳудудий кенгашлари масъул ходимлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳам иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилнинг 28-29 февраль кунлари сайловчилар билан учрашиб, аҳолига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериш билан бирга, ҳудудларда халқимизни ўйлантириб келаётган масалаларни ўрганди, уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрлади.

Таълим сифатини яхшилаш, ўқув муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларига Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида алоҳида эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, партия фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари соҳадаги муаммолар ва камчиликларни мунтазам ўрганиб, таҳлил этиб бормоқда, депутатлик ва парламент назоратини кучайтирмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ХДП фракцияси аъзолари февраль ойи охирида сайлов округларида бўлганида 75 та учрашув ўтказди, уларда 4 мингдан зиёд фуқаро иштирок этди. Учрашувлар давомида таълим муассасалари фаолияти билан ҳам танишилди. Ҳудудлардаги мактаблар, мактабгача таълим муассасаларидаги шароит ўрганилди. Жойларда ўзгариш ва ютуқлар билан бирга, аҳолини, тарбияланувчи ва ўқувчиларни қийнаб келаётган муаммолар борлиги маълум бўлди.

Кенгайтирилган йиғилишда соҳаларда кейинги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижалари, муаммоли ҳолатлар, жорий йилга мўлжалланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил қилиш масалалари чуқур ва атрофлича муҳокама этилди.

Фарзандларимизнинг, ёшларнинг тақдири, келажаги таълим сифатига бевосита боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Лекин жойларда таълим муассасаларининг ишини талаб даражасида йўлга қўйишга салбий таъсир кўрсатаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Хусусан, мактабларда бинолар ҳолатини яхшилаш, қўшимча бино ва спорт майдончалари барпо этиш муҳим масалалардан биридир.

Кенгайтирилган йиғилишда фракция аъзолари томонидан мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш, моддий-техник ҳолатини яхшилаш масаласига чуқур ёндашув зарурлиги таъкидланди.

Таълим тизимидаги ислоҳотлар бор куч-имкониятларни тўлиқ сафарбар этишни, янги тушунча ва кўникмаларни тезроқ жорий қилишни тақозо этади. Давлат раҳбари ташаббуси билан икки тизимга ҳам эътибор тубдан кучайди, соҳалар ходимларининг мавқеи, ойлик маошлари оширилди. Бу жараён ҳали яна изчил давом этади. Депутатлар ушбу икки соҳа ходимлари ҳам рағбат ва эътиборга яраша ўзгариши, билим, тажриба ва масълият нуқтаи назаридан янги даражага кўтарилиши кераклигини таъкидлашди.

Жойлардаги учрашувларда ота-оналар, халқимизнинг кўплаб вакиллари таълим ва мактабгача таълим соҳаларидаги ислоҳотларга катта умид билан қараётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида таълим сифати ва самарадорлигини кўтаришга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидладилар.

Тизимдаги ислоҳотлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилади. Жумладан, 418 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда болаларга таълим бериш тизимини янада такомиллаштириш, боғча ёшидаги болалар қамровини республика бўйича 60 фоизга етказишдек аниқ ва масъулиятли вазифа белгиланган.

Кенгайтирилган йиғилишда депутатлар давлат ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил маълумот сўради. Давлат-хусусий шериклик битимлари бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилиши юзасидан аниқ масалалар ўртага қўйилди. Вазирликнинг болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш борасидаги аниқ режалари хусусида саволларга жавоб олинди.

Давлат дастурида янги умумтаълим мактабларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ва хусусий мактаблар сонини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, 36 та янги умумтаълим мактабини қуриш, 160 та мактабни реконструкция қилиш ва 114 тасини капитал таъмирлаш, 80925 та ўқув ўрнини ва 54 та спорт залини фойдаланишга топшириш, 55 та хусусий мактаб ташкил қилиш кўзда тутилган. Бу вазифаларнинг вақтида ва сифатли ижро этилиши – жуда долзарб масала.

Кенгайтирилган йиғилишда Халқ таълими вазирлиги олдида турган, ечимини кутаётган масалалар ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Муҳокамалар чоғида соҳада амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, таълим сифатини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Фракция йиғилишида Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилиниб, ушбу соҳаларда депутатлик ва парламент назоратини изчил, қатъий ҳамда доимий йўлга қўйиш, тизимдаги муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 428

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими