Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича таклифлар берди

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича таклифлар берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, партия фаоллари, соҳа мутахассислари иштирок этган йиғилишда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларига оид қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди.

Йиғилишида дастлаб, “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, лойиҳани янги таҳрирда қабул қилишнинг мақсади – мамлакатимиз маъмурий-ҳудудий тузилишининг асосий таомилларини, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш мезонларини белгилашга қаратилган. Шунингдек, соҳани давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари ҳам аниқ кўрсатилмоқда.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, қарийб 25 йил олдин қабул қилинган мазкур қонун маънан эскирган бўлиб, ундаги қатор нормалар бугунги талабга жавоб бера олмайди. Хусусан, қонун мамлакатимиздаги маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини тизимли ҳал этишни таъминлай олмаяпти.

Фракция аъзолари таъкиллаганидек, лойиҳани қабул қилиш орқали Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши соҳасидаги ҳуқуқий нормаларни самарали амалга оширишни таъминлайдиган таъсирчан механизмлар жорий этилади, худудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестрини юритиш механизмлари белгиланади ва соҳада қатор қулайликлар яратилади.

Йиғилишида шунингдек, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳа аудиторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқаро миқёсда аудит ривожланиши ва қонунчиликдаги ўзгаришларга мувофиқлигини танқидий жиҳатдан ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, замонавий аудит жамият манфаатларини қондиришга ва инвесторлар ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган тадбиркорлик фаолияти эканлигини ҳисобга олган ҳолда, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган аудиторлик хизматини ташкил этиш ушбу Қонуннинг асосий мақсади бўлмоғи лозим бундан ташқари лойиҳада аудиторлик касбининг нуфузини ва улар ишининг сифатини оширишга ҳам алоҳида эътибор берилиши лозим.

Шу каби мақсадларни инобатга олиб ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси эскирган ва ҳаволаки меъёрларни қайта кўриб чиқишга ва тўғридан-тўғри амал қиладиган янги нормаларни жорий қилишга йўналтирилган. Бунда, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Депутатлар айтиб ўтганидек, лойиҳадаги тўғридан-тўғри қўллаш имконини берувчи нормалар аудиторлик фаолияти тартибга солишда ва аудит жараёнида коррупциянинг олдини олишнинг самарали воситаси сифатида шаффофликни таъминлайди. Шунингдек, давлат органларининг аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлигини кенгайтиради. Айниқса, аудиторлик ташкилотларининг хизматлари сифатини ва рақобатбордошлигини оширади.

Йиғилишда фракция аъзолари лойиҳада мавжуд камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Хусусан, лойиҳада акс этган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши шартлиги масаласи бахсга сабаб бўлди. Шу билан бирга аъзоликка ўтадиган бўлса улар тўлайдиган аъзолик бадали масаласи ҳам ўрганилмаганлиги танқидий баҳоланди. Чунки, мавжуд қонунчилигимизда жамоат бирлашмаларига аъзолик ихтиёрийлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Шунингдек, аудиторларни малакасини ошириш тегишли лицензияга эга бўлган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қошидаги ўқув марказида ҳар йили амалга оширилиб борилиши ҳам танқидга сабаб бўлди. Бу соҳада коррупцион ҳолатларини келиб чиқиши айтиб ўтилди.

Фракция депутатлари лойиҳанинг долзарблигини инобатга олиб, юқоридаги каби камчиликларни қонунни иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида бартараф этиш шарти билан, уни концептуал жиҳатдан мақуллашди.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ҳамда улар концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.


Кўришлар сони: 202

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими