Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Маҳкумларга қандай енгилликлар бериляпти?

Маҳкумларга қандай енгилликлар бериляпти?

2020 йил 10 март куни парламент қуйи палатасида «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жазони ижро этиш тизимида шахснинг ахлоқини тузатиш, жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлашни назарда тутувчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, жумладан, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситаларнинг асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик, шахсий хавфсизлигини таъминлаш, уларни рағбатлантиришнинг адолатли мезонларини ишлаб чиқиш, шу асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш, маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишининг алоҳида тартибини белгилаш ҳамда маҳкумларнинг учрашувлари, телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш, учрашувлар вақтини алмаштириш тизимини ташкил этиш кабилар ҳам ўз аксини топмоқда.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳаси муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, уни қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси 9 та боб, 55 та моддадан иборат. Унда аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат ҳизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида аудиторлик фаолияти фақат аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади. Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташкилотлар рўйхати шакллантирилади.

Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳасини аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказиш амалиётини татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, уни биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 298

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими