Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди

2020 йил 9 март куни парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми (категориясини) ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Янги ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳаси 9 та боб, 46 та моддани ўз ичига олади.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ҳуқуқий нормаларни самарали амалга оширишни таъминлайдиган таъсирчан механизмларни жорий қилиш, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини босқичма-босқич қарор қабул қилиш ва давлат экспертизасидан ўтказишнинг аниқ тартибларини жорий этиш ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари Давлат реестрини юритиш механизмларини белгилаш имконини беради.

Муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилиб, маъқулланди.

Йиғилишда, шунингдек, Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси эскирган ва ҳаволаки меъёрларни қайта кўриб чиқишга ва тўғридан-тўғри амал қиладиган янги нормаларни татбиқ этишга йўналтирилган. Зеро, қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳам халқаро принциплар ва илғор тажриба асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратишдан иборат.

Фракция аъзоларининг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифати ва рақобатбордошлигини ошириб, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ахборот рискини камайтиради.

Кун тартибига киритилган кейинги масала – “Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам халқ вакиллари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 172

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими