Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси аъзолари қатор қонун лойиҳаларини танқидий-таҳлилий кўриб чиқди

ЎзХДП фракцияси аъзолари қатор қонун лойиҳаларини  танқидий-таҳлилий кўриб чиқди

2020 йил 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси бир қатор муҳим қонун лойиҳаларини муҳокамадан ўтказди.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин кечди.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қайд этилганидек, 2019 йил 14 январда қабул қилинган «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган маҳкумнинг ҳаёти, соғлиғига тажовуз таҳдиди пайдо бўлганда хавфсизлик чоралари Жиноят-ижроия кодексида акс этмаган. Бу инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлиги устуворлиги тамойилига тўғри келмайди. Ундан кейин жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш нуқтаи назаридан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган. Бундан ташқари, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш масаласи ҳал этилиши керак.


Фракция аъзолари юқоридаги жиҳатларни ҳисобга олиб, қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилди. Айниқса, лойиҳада маҳкумларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситалар асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик, маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича принципиал ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётгани муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бу борадаги янги меъёрлар маҳкумларнинг ҳуқуқий ва ишончли ижтимоий ҳимоясини таъминлашда долзарб ўрин тутади.

Депутатлар Жиноят-ижроия кодексининг инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойили асосида такомиллаштирилаётганини қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, тизимга жорий этиладиган янгиликларнинг рўёбга чиқиши, кодексда белгиланган қоидалар амалда тўғридан-тўғри ишлаши бўйича тегишли тартибда депутатлик ва парламент назоратини самарали йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлашди.

Фракция йиғилишда “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун (янги таҳрири) лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтди. Мамлакатимиз иқтисодиётига, молиявий фаолиятга бозор иқтисодиёти шаффоф қонун-қоидалари фаол жорий этилаётгани бу соҳани ҳам тубдан ислоҳ қилишни тақозо этяпти. Соҳага оид амалдаги қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳозирги талабларга жавоб бермай қолган. Хусусан, эскирган ва ҳавола меъёрларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри амал қиладиган янги нормаларни жорий қилиш зарурати юзага келган. Қонун лойиҳаси, аввало, ана шу жиҳатдан аҳамиятлидир.

2020 йил 1 январдан эътиборан аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириши, мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиниши, активларнинг баланс қиймати, тушумлар ҳажми ва ходимлар сонига қараб тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим.


Асословчи ҳужжатларга кўра, қонун лойиҳаси қабул қилиниши давлат органларининг аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлигини кенгайтиришга, аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказиш амалиётини татбиқ этишга, аудиторлик ташкилотларининг хизматлари сифати ва рақобатбордошлигини оширишга, соҳасида қонуности ҳужжатлар қисқаришига шароит яратади.

Фракция аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳолда, мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-
ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ҳам кўриб чиқди. Таъкидланишича, амалдаги “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги қонун 1996 йилда қабул қилинган бўлиб, долзарб масалалар тизимли ҳал этилишига асос бўла олмайди. Республикамизда шу вақтгача маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича босқичма-босқич қарор кабул қилиш тартиби мавжуд эмас.

Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари вазифаларини аниқ белгилаб бериш, тўғридан-тўғри амал қилувчи меъёрларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича танқидий фикрлар билдириб, бу борада ўз таклифларини берди.

Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида бошқа қонун лойиҳалари ҳам танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 251

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими