Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси:  муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттирамиз. Бунинг учун биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – биз учун бош вазифалардан бири бўлиб қолади”, дея таъкидлаган эди Президентимиз ўзининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида.

2020 йил 26 февраль куни парламент қуйи палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг қўшма йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директорининг “Ўзбекистон Республикасида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизмат аҳволи ва келгусидаги режалар тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.


Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари, экспертлар, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди ходимлари, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қонунчиликка киритилаётган янги ўзгаришлар, аввалo, Президентимиз ташаббуси билан сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг бўлиб, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонидаги вазифалар ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.


Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармонига мувофиқ, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга ошириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги зиммасига юклатилди.

Тадбирда мазкур агентликнинг фаолияти кенг таҳлил қилинди. Айниқса, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш борасидаги камчиликлар, ютуқлар, истиқболдаги режалар муҳокамалар марказида бўлди.

Хисоботда таъкидланганидек, 2016 - 2019 йилларда 64 минг нафар (ҳар йили ўрта ҳисобда 16,5 мингта) ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олинган, муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерлар қарийб 100 минг дона реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминланган, 143 минг нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторияларда соғломлаштирилган. 26 та тиббий-ижтимоий муассасаларда жами 209 млрд. сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилган.

Хитой Халқ Республикаси томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобига Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳудудий ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларига 4,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги замонавий ташхислаш-даволаш асбоб-ускунлари ўрнатилган.

Йиғилишда, шунингдек, мазкур йўналишдаги муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, ўтган йиллар давомида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматни ташкиллаштириш, протезлаш йўналишлари бўйича тизимли тарзда илмий изланишлар олиб борилмагани сабабли соҳа ривожи тўхтаб қолган. Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация ва протезлаш Миллий маркази, ҳудудий ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация ва протезлаш марказларининг ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами эса, жуда пастлигича қолмоқда (бор-йўғи 3,1 фоиз).

Мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан билдирилган таклифлар қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва муҳокамалар сўнгида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг яқин истиқболдаги вазифалари белгилаб олинди.


Шунингдек, йиғилишда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди. Қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний муҳит — бинолар, транспорт, ахборот ва алоқалардан фойдаланиш имкониятини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслик, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб этиш, таълим олиш ва ишга жойлашиш, маданий ҳаётда иштирок этиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш имкониятини яратишга хизмат қиладиган чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Қонуннинг қабул қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг асосий қоидаларини амалга ошириш соҳасида замонавий услублар ва халқаро стандартларни жорий этишга ёрдам беради. Лойиҳа юзасидан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси каби бир қатор жамоат ташкилотлари вакилларининг таклифлари ҳам инобатга олингани иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Тадбирда иштирок этган барча фракциялар вакилларининг қонун лойиҳаси юзасидан берган таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.

Қўшма йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмита ва фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.



Кўришлар сони: 554

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими