Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллий Кенгашларда ўқув-семинарлар ўтказмоқда

Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ  маҳаллий Кенгашларда ўқув-семинарлар ўтказмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги депутатлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ишини самарали йўлга қўйиш, янги сайланган депутатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган амалий тадбирлардан биринчиси Наманган вилоятининг Косонсой туманидан бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида ўтказилган семинарда маҳаллий Кенгашлардаги барча сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларига амалий ёрдам бериш, демократик ислоҳотлар жараёнида уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, жойлардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Сўзга чиққанлар маҳаллий Кенгашлар депутатлари зиммасида турган долзарб вазифалар, партия гуруҳлари ишини самарали йўлга қўйишнинг зарурати ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтишди.

Иштирокчиларга Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган тадбир давомида маҳаллий Кенгашлар депутатларининг саволларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.


Шунингдек, депутатлар фаолиятини жонлантириш, партия маҳаллий Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ҳам тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Айтиш жоизки, худди шундай семинар Чортоқ туманида ҳам ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш масалалари, бу борада услубий ёрдам беришга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилгани кони фойда бўлди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатларининг жамиятдаги ролини ошириш, депутатлик сўровларидан унумли фойдаланиш, аҳолининг ҳақли талабларини ўз вақтида ҳал қилиш юзасидан тажриба алмашилди, зарур тавсиялар берилди.

 


Кўришлар сони: 276

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими