Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Депутатлар ўз сайлов округларида иш олиб бормоқда

Депутатлар ўз сайлов округларида иш олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқида ҳар бир депутат ўзининг “Йўл харитаси”ни тузиб, сайлов вақтида билдирган барча-барча ташаббусларини яхлит тизимга солиб, ишни пухта ташкил этиши, сиёсий партияларнинг қуйи палатадаги фракциялари эса, ўзларининг истиқбол режаларини аниқ белгилаб олиб, уларни тўлиқ амалга оширишига катта ишонч билдирган эди.

Дарҳақиқат, парламентимиз қуйи палатасида янги таркибда депутатлар иш бошлаган дастлабки кунларданоқ Давлатимиз раҳбари ва халқимизнинг ана шу ишончи, керак бўлса, талаби билан одамларни рози қилишга устувор вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда.

Айни кунларда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари раҳбарлигида депутатлар одамлар орасида — ўз сайлов округларида, жойларда, ҳудудларда бўлиб, қизғин иш олиб бормоқда.

Халқ ноиблари аҳолини қийнаётган масалаларни аниқлаш, ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари ҳамда партия Марказий кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳи шу кунларда Жиззах вилоятида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганмоқда.


Бундан кўзланган мақсад аниқ: сайловолди ташвиқот учрашувларида сайловчиларга берилган ваъдаларни бажариш, партиянинг дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг ижросини ўрганиш, мактабгача таълим, мактаблар ҳамда маҳаллалардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш, муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бу бўйича таклифлар олишдан иборатдир.

Дастлаб Жиззах политехника институтида ишчи гуруҳ ва партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларнинг йиғилиши ўтказилди. Унда депутатлар ва маҳаллий партия ташкилотлари олдига сайловчилар ишончини оқлаш, жойлардаги муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, аниқланган муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш каби масалалар юзасидан кенгашиб олинди. Зарур топшириқлар берилди.

Шунингдек, партиядан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар учун “Жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ва депутатларнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда депутатларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, доимий комиссиялар ва депутатларнинг шахсий иш режаларини шакллантириш, уларда партиянинг дастурий-ғоявий мақсадларининг ифодаланиши, партия гуруҳининг тузилиши, ваколати, фаолияти бўйича маълумотлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида ўрганиш ишлари олиб борилди. Улар мактабгача таълим ва таълим муассасалари, маҳаллаларда бўлиб, мавжуд шарт-шароитлар билан танишдилар. Муаммо ва камчиликларни ўргандилар, масъул раҳбарлар, ишчи ва хизматчилардан таклифлар олиб, одамларнинг мулоҳазаларини тингладилар.

Ишчи гуруҳнинг Жиззах вилояти туманларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш мобайнида аниқланган масалалар юзасидан партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида тегишли вазирларнинг эшитувини ташкил этиш режалаштирилган.

Бу каби ўрганиш ишлари бошқа сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари аъзолари томонидан ҳам ўтказилмоқда.


Кўришлар сони: 420

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими