Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек, бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, 2019 йилда ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этди. Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, унинг ҳолати юзасидан хабардор қилиш, инсон ҳаёти ва фаолиятининг экологияга салбий таъсирининг олдини олиш чораларини кўриш билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганиб чиқилган. Хусусан, 2019 йилда фуқароларнинг мазкур тоифадаги ҳуқуқлари бўйича Омбудсман манзилига жами 98 та мурожаат тушган. Уларда дарахтлар кесилиши, аҳоли суғорма ва ичимлик сув билан таъминланиши, маиший чиқиндилар уюмлари белгиланган жойларда тўпланиши билан боғлиқ муаммолар кўтарилган.

Йиғилишда фуқаролардан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш жараёнида фуқароларнинг тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолиятининг экологияга салбий таъсирининг олдини олиш юзасидан чоралар кўрилгани алоҳида қайд этилди.

Фракция аъзолари Омбудсманнинг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан бир қатор мулоҳазаларини, таклифларини ва тавсияларини билдириб, ҳисоботни бир овоздан маъқуллашди ҳамда фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Шунингдек, йиғилишда Қонунчилик палатасининг мажлиси кун тартибига киритилган Ўзбекистон Республикасинин бир қатор қонун лойиҳалар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси берилган кўрсатмага мувофиқ муҳокама киритилган ушбу лойиҳанинг 6-моддасида 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискага ўтган, хорижий давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга кирган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида истиқомат қилган шахс, истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тартиб-таомиллари эркинлаштирилади. Фуқароликни олиш мақсадида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқаради. Фуқароларни консуллик ҳисобига туриш муддати узайтирилади. Умуман, бу билан соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлиши таъминланади.

Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Суд ишларини юритишга ахборот технологиялари янада кенг жорий этилиши ҳамда шартномалар ижросини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳалари фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокамалардан ўтказилди.


Шу билан бирга, «Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳам фракция аъзоларининг қизғин муҳокамасига бой бўлди.

Таъкидлаш лозимки, Гаага конференцияси 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Гаага шаҳрида жойлашган халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий мақсади халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашишдир.

Ҳозирги кунда ташкилотга 82 та давлат, шу жумладан, Европа Иттифоқи аъзо саналади. МДҲ давлатлари орасидан эса, конференцияда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия Федерацияси иштирок этади. Гаага конференцияси 1955 йил 15 июлда кучга кирган Устав асосида фаолият юритади.

Фракция аъзоларининг фикрича, Ўзбекистоннинг Республиканинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши халқаро фуқаролик, оилавий ва хусусий ҳуқуқнинг унификацияси жараёнида мамлакатнинг иштирокини ва замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий соҳани янада ривожлантиришни ҳамда чет элда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ-манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади. Ташкилотнинг Кенгашига кириш орқали эса, конференциянинг иш дастурларини белгилашда қатнашиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятга янада интеграциялашувини чуқурлаштиришга кўмаклашиш, халқаро фуқаролик, оилавий ва тижорат ҳуқуқининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқ соҳасида замонавий стандартларни татбиқ этишни тезлаштиришга кўмаклашади.

Йиғилиш якунида фракция аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан бир қатор мулоҳазаларини, таклифларини ва тавсияларини билдирдилар.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 338

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими