Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми” қачон жорий этилади?

“Истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми” қачон жорий этилади?

“Истеъмол саватчаси” — муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товар ва хизматларнинг энг кам тўплами ҳисобланади. Бу борадаги минимал меъёрлар тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни (истеъмол саватчасининг қиймат баҳосини) белгилаш учун асос бўлади.

“Истеъмол саватчаси” бир инсон ёки оила учун маълум бир вақтга, масалан, бир ойга зарур маҳсулотлар ва хизматлар бўлиб, кўп давлатларда унинг умумий қийматига кўра, аҳолига ижтимоий нафақалар белгиланади. Шунингдек, “истеъмол саватчаси” инсон учун етарли миқдорда озиқ-овқат, дори-дармон каби ҳаёт учун зарур воситалар мажмуасини англатиб, унинг миқдор ва таркиби турли давлатларда турличадир. “Яшаш минимуми” миқдори эса “истеъмол саватчаси” қийматига асосан белгиланади. Масалан, АҚШда истеъмол саватчасига 300 хил, Францияда — 250, Англияда — 350, Германияда — 475, Россияда эса 156 хил маҳсулот ва хизматлар “истеъмол саватчаси”дан жой олган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида шу ҳақда батафсил сўз юритилиб, “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми” тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ҳамда уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.


Бугунги кунда “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми” тўғрисида қонун қабул қилинишига қандай зарурат бор?

— “Истеъмол саватчаси”ни ҳисоблаш, “яшаш минимуми”ни аниқлаш — бу жуда муҳим масала, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ш. Назаров. — Бу ерда 46 та камида истеъмол товарлари бор, уларни, биринчидан, аҳолини алоҳида жинсига, ёшига қараб, гуруҳларга бўлиб, бундан ташқари, қайси ҳудудда қанча истеъмол қилинаётган маҳсулотларга зарурат борлигини, унинг вазнини аниқлаб, ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш керак. Бу жуда катта вақт талаб қилади. Лекин буни жуда кечиктириб юборишга ҳақимиз йўқ. Ушбу механизмни тезроқ татбиқ этишимиз керак. Нима учун? Яқинда Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида биринчи марта Ўзбекистонда камбағаллик даражасини очиқлади. Бу муаммони ечиш учун тизимли чораларни кўришимиз керак. Яъни Ҳукумат бунга йўналтирилган дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга ошириши зарур. Бу жараён бизнинг фракциямиз томонидан қаттиқ назоратга олинган. Чунки партия сайловолди дастурида “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, шу масалада ўз фракцияси орқали қонунчилик ташаббусини илгари суриш вазифаси белгиланган. Айни пайтда фракция ушбу муҳим вазифани бажаришга киришган. Депутатлар, партия фаоллари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳи “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми”ни белгилаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширмоқда.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистонда “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми”ни белгилашнинг ўзига хос жиҳатлари, бу борада ҳудудларда ўтказилган эксперимент натижалари, бир киши учун бир ойга зарур бўладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал миқдори ва бошқа муҳим масалалар бўйича мутасадди вазирликлар вакилларининг ахборотлари тингланди.


Фракция аъзолари халқаро тажрибага мос равишда “истеъмол саватчаси” меъёрларини аҳолининг 3 та асосий ижтимоий-демографик гуруҳи, яъни меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар ва болалар учун ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлашди.

“Истеъмол саватчаси” таркиби қисмларга бўлинган ҳолда атрофлича муҳокама қилинди. Одатда “истеъмол саватчаси” 3 қисмдан, яъни озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар (кийим-кечак, пойабзал, дори-дармонлар) ва коммунал, транспорт, маданий-маърифий хизматлардан иборат бўлади. Мамлакатимизда бу борада минимал меъёрларни белгилашда ҳудудлардаги турмуш маданиятининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида эътиборга олиш таклиф этилди.

Шунингдек, аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини халқаро нормаларга мувофиқ ишлаб чиқиладиган “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми”га мақбуллаштириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Йиғилишда “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми” тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ ҳисоботи маълумот учун қабул қилинди.

Якунда тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 263

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими