Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси қандай фикрда?

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси қандай фикрда?

2020 йил 11 февраль куни «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ер кодексининг 20-моддаси тўққизинчи қисм билан тўлдирилиб, фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўрмон хўжалиги органлари томонидан 50 йилгача муддатга ижарага берилиши таъминланади.


Шунингдек, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг
9-моддаси деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари ёки уларнинг бир қисмини шундай ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкинлиги тўғрисидаги банд билан тўлдирилмоқда.

Йиғилишда, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш хақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Қонун ташаббускорлари айтиб ўтганидек, Ўзбекистон Республикасида шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш тажрибаси кенг тарқалган. Бунинг натижасида дори воситаларининг ножўя таъсирлари ортади, организм микроорганизмларининг антибиотикларга резистентлиги ортади, яъни антибиотикларнинг организмга таъсири сусаяди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонунларига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация қилиш қоидаларини, рецепт бўйича дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши лозим.

Шундан келиб чиқиб, ушбу Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
1651 “Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш” моддасига рецепт билан реализация қилиш тартибини бузганлик масаласида жавобгарликни белгилаш бўйича ўзгартириш киритиш кўзда тутилган.


Фракция аъзолари ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига салбий таъсир қўрсатувчи кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг нотиббий мақсадларда қўлланилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонунларига кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз берилганлиги ва бериш тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутувчи моддалар киритилиши зарурлигини таъкидлаб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 234

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими