Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қонун лойиҳалари юзасидан  ўз позициясини билдирди

2020 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этган йиғлишда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, банк-молия ва суд-ҳуқуқ соҳаларига оид қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Йиғилишида дастлаб, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизга инвестицияларни кенг жалб этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатнинг интеллектуал, технологик салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда инновацион фаолиятни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш соҳаси мамлакат стратегиясининг асосига айланиб бормоқда.

Депутатлар қайд этиб ўтганидек, айни пайтда республикамизда инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона қонунчилик базаси мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, инновацион фаолият соҳасидаги тушунчаларни, соҳанинг субъектлари ва ушбу жараёнда уларнинг ўзаро муносабати, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш, тижоратлаштириш механизмлари, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш масалаларида ҳуқуқий ҳужжатнинг яратилиши, аввало, соҳанинг эркин фаолият олиб боришига асос бўлиб хизмат қилади.


Йиғилишда таъкидланганидек, қонуннинг кучга кириши орқали инновациявий соҳаларнинг самарали ҳамкорлиги таъминланади, инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланади. Айниқса, инновацион фаолият инфратузилмаларини кенг кўламда ташкил этиш имкони вужудга келади.

Шунингдек, қонун лойиҳасининг маъқулланиши орқали соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни тартибга солувчи қатор норматив ҳужжатлар кўриб чиқилишини, шу билан бирга, илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш, ўзлаштириш ва тижоратлаштириш масалалари амалиётга жорий этилади.

Фракция депутатлари эътироф этганидек, ушбу ғояларга “Адолат” СДП Сайловолди дастурида алоҳида этибор қаратилган бўлиб, партия рақамли технологияларга асосланган инновацион миллий иқтисодиётни барпо этиш, соҳаларни энг замонавий илм-фан ва техника ютуқлари, илғор инновацион ғоялар ва билимлар асосида ривожлантириш, мамлакатда илм-фаннинг ролини ошириш орқали инновациялардан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлайди.

Айниқса, партия дастурида инновацион фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, шу жумладан, “Инновациялар ва инновацион фаолият тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш белгилангани депутатлар томонидан эътироф этилди. Бу эса, ушбу қонун лойиҳасини янада маромига етказишда фракция депутатларига алоҳида масъуллик белгилайди.

Шунингдек, фракция йиғилишида “Адолат” СДП ғояларига мос бўлган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича кўриб чиқилди.


Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш амалиёти кенг тарқалиб бормоқда. Бунинг натижасида дори воситаларининг ножўя таъсирлари ортиб, кўпгина салбий ҳолатлар ҳам қайд этилмоқда. Айниқса, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиш натижасида антибиотикларнинг инсон организмга таъсири сусайиши кузатилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда Лирика, Прегабалин, Регапен, Тропикамид, Залеплон, Селофен, Анданте каби дори воситалари ноқонуний айланиши бўйича 200 га яқин мурожаат қилинган ва натижада
47 минг ўрамдан ортиқ дори воситаси мусодара қилинган. Бу каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларинининг асосан ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда қўлланилаётгани фракция депутатлари томонидан таассуф билан қайд этилди.

Шу мақсадда, мазкур қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексининг тегишли моддаларига рецепт билан реализация қилиш тартибини бузганлик масаласида жавобгарликни белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана савдоси ҳолатларига барҳам бериш имконини яратади.

Шу билан бирга, лойиҳа орқали дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солиш такомиллаштирилади. Шунингдек, аҳолининг шифокор кўрсатмасисиз даволаниш ва дори воситаларининг ножўя таъсирларининг олдини олиш, айниқса, ёш авлодни тарбиялаш учун қўшимча имконият ва шарт-шароитлар яратишга ёрдам беради.

Депутатлар томонидан ушбу лойиҳанинг ишлаб чиқилишида халқаро тажриба кенг ўрганилгани ижобий баҳоланди. Хусусан, АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи, МДҲ давлатларидан Россия, Белорусь, Украина, Молдова ва Қозоғистон каби давлатларда асосий дори воситалари фақат дорихоналарда рецепт билан реализация қилиниши ва тартиб бузилишига жавобгарлик мавжудлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу давлатларда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситаларини ҳам фақат рецепт асосида реализация белгиланган.

Бу эса, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсадларига мос бўлиб, партия тиббий фаолият устидан давлат-санитария назоратини кучайтирш, шунингдек, дориларни врач рецепти асосида берилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани йиғилганлар томонидан эътироф этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган шу ва бошқа қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ҳамда улар концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.


Кўришлар сони: 331

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими