Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси депутатлари ўз позициясини билдирди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси депутатлари ўз позициясини билдирди

2020 йил 3 февраль куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, микромолиялаштиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек, тижорат банкларининг микромолиялаштириш жараёнига жалб этилиши мамлакатда микромолиялаш хизматларининг сезиларли даражада кенгайишига ёрдам беради.

Микромолиялаштиришни янада ривожлантириш учун қулай
шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган қарорида микроқарзнинг максимал миқдори 50 миллион сўмгача, микрокредитлар 300 миллион сўмгача ва микролизинг миқдори 600 миллион сўмгача оширилиши кўзда тутилган.


Ушбу киритилаётган ўзгартиришлар аҳолининг ва тадбиркорлик субектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, тўлов қобилиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.

Фракция аъзолари инфляцияни жиловлаш, пул-кредит сиёсати инструментлари таъсирчанлигини ошириш, молиявий бозор инструментларини кўпайтириш партия сайловолди дастурида ҳам белгиланганлигини қайд этиб қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 17-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 17-моддаси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 18-моддасидаги суд таркибини шакллантиришга оид қоидаларни “Судлар тўғрисида”ги Қонунга киритиш, таклиф этилаётган қоидалар билан мувофиқлаштириб, суд таркибини шакллантиришда автоматик тарзда ишларни тақсимлаш модули дастурий таъминотидан фойдаланиш лозимлиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
20 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 30-бандида низони судгача ҳал қилиш усулларидан бири сифатида юбориладиган талабномани кўриб чиқиш муддатини 15 кун қилиб белгилаш назарда тутилган.

Шу муносабат билан, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида белгиланган ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномани кўриб чиқишнинг бир ойлик муддатини ўн беш кун қилиб ўзгартириш таклифи билдирилмоқда.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 501

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими