Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Фракция  Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

2020 йил 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилган Ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Қонунга асосан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси, фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилиши белгиланган.

Йиғилишда Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар ҳақида атрофлича ахборотлар берди.

Яқин йилларда Ҳукумат қай даражада самарали иш юритиши кўп жиҳатдан унга аъзо бўлаётган кадрларнинг билими, тажрибаси, салоҳияти ва фидойилигига боғлиқдир.

Фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилган Ҳукумат аъзолигига номзодларнинг ўз соҳаси бўйича яқин истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар режаси эшитилди.

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий тажрибаси, берилган вазифаларни бажаришда масъулликни қай даражада ўз бўйнига олиши ва уларнинг раҳбарлик салоҳиятига алоҳида эътибор қаратишди.

Муҳокама якунида номзодларни Ҳукумат аъзолигига тасдиқлаш ҳақидаги қарор қўллаб-қувватланди.

Йиғилишида, шунингдек, Халқ демократик партияси фракциясининг иш фаолиятига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Кўришлар сони: 251

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими