Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг таъсис йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг таъсис йиғилиши ўтказилди

2020 йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг таъсис йиғилиши ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган партия депутатлари, экспертлар ва партия фаоллари иштирок этди.

Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгилаб олинган устувор вазифаларни, партия сиёсатини тўлақонли ва уюшқоқлик билан ҳаётга жорий этишда Қонунчилик палатасига “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, 2019 йил 22 декабрь ва 2020 йил 5 январдаги сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 24 нафар “Адолат” СДП номзодлари депутатлик мандатларини қўлга киритди. Бу эса, сайловчиларнинг “Адолат” СДП дастурий мақсадларига катта ишонч билан қараётгани ва бу барча партия фаоллари, айниқса, Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП депутатлари зиммасига улкан масъулият юклайди.

Йиғилишда, шунингдек, “Адолат” СДП парламентдаги депутатлар ўрнига нисбатан илк бор учинчи ўринга кўтарилиб, депутатлар сони бўйича сайловларда ўсишга эришаётган ягона партия экани эътироф этилди.

Айниқса, “Адолат” СДП таркибида энг кўп аёл депутатлар сайланган партия сифатида ҳам ажралиб турибди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига партиядан сайланган депутатнинг 55 фоизи аёллардир. Бу партия сайловолди дастурида устувор саналган вазифа – аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларда пассив кузатувчи эмас, фаол иштирокчига айлантиришнинг амалий ифодасидир.

Таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунида ҳамда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда ҳамда “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгилаб олинган устувор мақсад ва вазифаларни, партия сиёсатини тўлақонли, уюшқоқлик билан ҳаётга жорий этиш мақсадида Қонунчилик палатасида “Адолат” СДПдан сайланган депутатлардан иборат партия фракциясини таъсис этиш лозимлиги қайд этилди.

Шу мақсадда тузиладиган фракция депутатлари, аввалло, Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган ҳар бир масала юзасидан партиялараро тортишувларга дадил киришиш, электорат манфаатидан келиб чиққан таклифларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш лозимлиги алоҳида тўхталиб ўтилди. Чунки бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг суръати парламент ишини мутлақо янгича асосида ташкил этишни талаб қилади.

Алоҳида қайд этилганидек, парламентни демократик ислоҳотларнинг локомотивига, сиёсий партиялар фракцияларини эса, ўз навбатида, парламент фаолиятини ташкил этишда етакчи кучига айлантириш лозим. Бунинг учун эса, албатта, “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар Қонунчилик палатасида ўзининг мустаҳкам ва кучли фракциясини шакллантириш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган 24 нафар депутатдан иборат партия фракциясини таъсис этиш бўйича таклиф ўртага ташланди. Ушбу масала атрофлича муҳокама қилингандан сўнг депутатлар томонидан якдиллик билан тасдиқланди.

Йиғилишда фракция раҳбарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва
“Адолат” СДП Ижроия қўмитаси таклифига биноан, партия Сиёсий Кенгаши раиси Нариман Умаров Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари этиб бир овоздан маъқулланди.

Таъсис йиғилишида фракциянинг ҳар бир депутати партия дастурини чуқур ва батафсил ўрганиши, том маънода партия ғояси учун ҳақиқий курашчига, электорат манфаатидан келиб чиқиб қонун ташаббусикорига айланиши лозимлиги айтиб ўтилди ҳамда фракциянинг истиқболдаги муҳим вазифалари белгилаб олинди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 465

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими