Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлардан иборат фракциянинг таъсис йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлардан иборат фракциянинг таъсис йиғилиши ўтказилди

2020 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлардан иборат фракциянинг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар фракциясини тузиш, фракция раҳбарини сайлаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари орасидан 3 нафар вакилни Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши таркибига тавсия этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Маълумки, 2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида очиқ-ошкора, шаффоф ҳамда демократик тамойиллар асосида бўлиб ўтди. 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округидаги 1730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашларига сайлов ўтказувчи 95 та сайлов округидаги 1104 та сайлов участкасида ҳамда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 587 та сайлов округидаги 1117 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Биринчи тур якунига кўра, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси кўрсатилган номзодлар 34 ўринни, такрорий овоз беришда эса, 2 та ўринни эгаллади. Натижада партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 36 та депутатлик ўрнига эга бўлди.

Бугунги таъсис йиғилишда партиянинг ана шу 36 нафар депутатидан иборат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракцияси тузилди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров фракция раҳбарлигига сайланди.

Фракция фаолиятини тизимли равишда олиб бориш мақсадида фракция аъзоси Нодирбек Тилаволдиев фракция раҳбари ўринбосарлигига сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, фракция аъзолари Алишер Қодиров, Жаҳонгир Ширинов ва Илҳом Абдуллаевнинг номзоди тавсия этилди.

Шу билан бирга, фракция фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида депутатлардан иборат маслаҳат гуруҳи, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳлари тузилди.

Таъкидланганидек, ушбу гуруҳлар фракция иш режаларини манзилли белгилашда, иш фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай янгича ёндашувни депутатлар тўла қўллаб-қувватлашди.


Кўришлар сони: 518

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими