Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди

ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 18 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, яқинда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловнинг якуний натижаларига кўра, ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 та ёки 35,3 фоиз ўринни эгаллаб, яна бир бор етакчи деган мавқени сақлаб қолди. Бу эса, сайловчиларнинг партия дастурий мақсадларига ишонч билдирганидан дарак беради. Халқ ишончи эса, партия фаоллари, айниқса, параламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП депутатлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Йиғилишда сайловолди берилган ваъдаларни сидқидилдан бажариш учун барча куч ва имкониятни сафарбар этиш, бунда нафақат депутатлар, балки партиянинг ҳар бир фаолидан ишчанлик, ташаббускорлик талаб этилиши таъкидланди. Бунда, биринчи галда партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни оғишмай бажаришга ва уни амалга оширишга қаратилган пухта «Йўл харита»сини ишлаб чиқиш муҳимлиги айтилди. Бинобарин, партия сайловолди дастурида Ҳаракатлар стратегиясининг бешта йўналишига ҳамоҳанг тарзда аниқ вазифалар қамраб олинган.

Биргина давлат бошқаруви соҳасида кўплаб янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга изчил тақдим этиш назарда тутилган. Хусусан, истиқболда изчиллик билан «сайловларнинг пропорционал тизимига» ўтиш, «Электрон парламент» ва «Электрон Халқ кенгаши депутатлари» концепцияларини ривожлантириш, бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, «Электрон ҳукумат» концепциясини изчил амалга ошириш шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида тадбиркорликка оид барча қонун ва қонуности ҳужжатларини тўлиқ инвентаризация қилиш орқали «Тадбиркорлик кодекси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг соддалаштирилган тизимини жорий этган ҳолда ягона «Инвестиция кодекси» лойиҳасини ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги кластерларини, кўп профилли фермер хўжаликлари тармоғини ривожлантириш ҳамда «Кластерлар фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ҳам алоҳида эътибор қаратган.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиялараро тортишувларда фаол қатнашиш ва электорат манфаатидан келиб чиққан ҳолда, партиянинг аниқ позициясини билдириш ва уни ҳимоя қилиш ҳар бир депутат учун вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Бунинг учун эса, албатта, ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар Қонунчлик палатасида ўзининг мустаҳкам ва кучли фракциясини шакллантириш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўгрисида»ги Қонуннинг
9-моддасига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган 53 нафар депутатдан иборат ЎзЛиДеП фракциясини таъсис этиш бўйича таклиф ўртага ташланди. Ушбу масала атрофлича муҳокама қилингандан сўнг депутатлар томонидан якдиллик билан тасдиқланди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари лавозимига партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хаитов Актам Ахмадович номзоди таклиф этилди ва бир овоздан маъқулланди.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлаш бўйича бўлиб ўтадиган сиёсий партиялар вакиллари Кенгашига ЎзЛиДеП фракциясидан ҳам вакилларни белгилаш масаласи муҳокама қилинди ва ЎзЛиДеП фракциясидан уч нафар номзод кўрсатилди.

Таъсис йиғилишда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 788

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими