Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда

2019 йил 7 декабрь куни парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари иккинчи ўқишга киритилган «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига алоҳида эътибор қаратдилар.

Солиқ кодексининг янги таҳрири солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, солиқларни ҳисоблаш, тўлаш механизмини такомиллаштириш, солиқларнинг барча элементларини аниқлаштириш ва тартибга солишга қаратилган. Солиқ тўловчиларга солиқ режимини танлаш, уларни тўлаш тартиби каби имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар солиқ тўловчининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, натижада тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлашга ёрдам беради. Ва энг муҳими, хўжалик юритувчи субъектларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини оширади ҳамда Давлат бюджетининг даромад қисмининг ошишига ижобий иқтисодий таъсир кўрсатади.

Бу эса, ЎзЛиДеП сиёсий платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш баробарида иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, солиқ ставкаларининг узоқ муддат ўзгармаслигини кафолатлаш ҳамда солиқ тўловчиларни бу борадаги ўзгаришлар юзасидан олдиндан хабардор қилиш, шунингдек, тадбиркорлардан солиқ мажбуриятини тўлиқ бажаришни талаб қилиш билан бирга, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш ҳамда «Солиқ – 2025» стратегиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Фракция аъзоларининг фикрича, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш лозим.

Ўз навбатида, фракция депутатлари қонун ташаббускорлари ҳамда масъул қўмита — Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоларидан лойиҳада назарда тутилаётган бир қатор нормалар ва ноаниқликлар юзасидан тушунтириш беришни талаб қилдилар. Муҳокамалар натижасида берилган саволлар юзасидан аниқ жавоблар олинди ҳамда йиғилиш якунида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан ЎзЛиДеП фракциясининг позицияси ишлаб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 991

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими