Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил 9 ойлик ижроси ҳамда бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, жумладан, Ҳаракатлар стратегиясининг 2019 йилга мўлжалланган дастури, Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларининг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Натижада, 2019 йилнинг 9 ойи якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга. Шу билан бирга, харажатлар давлат мақсадли жамғармаларисиз 86,4 трлн. сўмни ёки ЯИМ га нисбатан 23,9 фоизни ташкил этди ва белгиланган режага нисбатан 99 фоизга бажарилишига эришилди.

Фракция аъзолари Давлат бюджетининг ижроси муҳокамасида ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинганини эътироф этган ҳолда, асосий эътиборни ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратдилар. Хусусан, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 45,9 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 53,2 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМ га нисбатан 12,7 фоизни ташкил этди. Ушбу харажатларнинг 93,3 фоизи ёки 42,9 трлн. сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келди.

Депутатлар томонидан эътироф этилганидек, ҳисобот даврида таълим тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, таълим жараёни даражаси ҳамда сифатини такомиллаштиришга қаратилган таълим стандартлари ва дастурларини мукаммаллаштириш, шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига
2019 йилда ҳам асосий масала сифатида эътибор қаратилди.

Умумтаълим соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 14,2 трлн. сўмни ташкил этди. Ушбу маблағлар тизимда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, мактаб таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, республиканинг чекка ҳудудларида педагоглар танқислигининг олдини олиш ҳамда бошқа масалаларга йўналтирилди.

Таъкидланганидек, ушбу соҳада ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, хусусан, фракция ташаббуси билан ҳукуматга “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини такомиллаштириш масаласида парламент сўрови юборилган эди. Бунинг асосида Президентимизнинг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Натижада, ҳисоботда келтирилганидек, мазкур соҳада қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, марказлар “Баркамол авлод” болалар мактаблари этиб қайта ташкил этилди, ходимлар иш ҳақи масаласи сезиларни оширилишига эришилгани фракциянинг бу соҳадаги амалий ишларининг натижаси, дея баҳоланди.

Фракция депутатлари томонидан бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган, мактаб таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағлар сарфланмай қолаётгани танқидий кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, кадрлар тайёрлаш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳисобот даврида 2,9 трлн. сўм ёки ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг 6,5 фоизи миқдорида маблағ ажратилгани ушбу тизимнинг ҳам долзарлиги намунасидир. Бу маблағлар иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли кадрлар тайёрлашга йўналтирилди.

Депутатлар фикрича, ҳали ушбу соҳа олдида бажарилиши зарур бўлган муҳим вазифалар турибди. Айниқа, мутасаддилар томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида илмий салоҳиятни ошириш ҳамда докторантура ва магистратурага қабул квотасини кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳудудларга депутатларнинг ташрифлари давомида таълимни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда кўп ҳолларда маблағ етишмаслиги сабабли белгиланган вазифалар бажарилмасдан қолаётган ҳолатлар ҳам кўп учраётгани қайд этилди. Лекин таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш харажатлари 190 млрд. сўм, мактабгача таълим соҳасида 200 млрд. сўм, кадрлар тайёрлашга йўналтирилган 329 млрд. сўм ўзлаштирилиши таъминланмагани депутатларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

Шунингдек, фракция йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам эътибор қаратилди. Ушбу соҳага давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 11 трл. сўмни ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 23,0 фоизини ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60,9 фоизга ўсди.

Депутатлар ушбу соҳасига ажратилган 519,5 млрд. сўмлик маблағлар харажат қилинмай қолганига тўхталиб, маблағларнинг ўзлаштирилмаслик сабаблари ўтган йиллар бюджет ижроларида ҳам учраганини танқидий баҳолашди.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда, хусусан, депутатлар масъуллигида барча ҳудудларда намунавий шаҳар ва туман бирлашмаларини ташкил қилишда кўп ҳолларда маблағ етишмаслиги сабабли ечимини кутиб турган кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда. Шунга қарамасдан, соҳада маблағларнинг тизимли равишда ўз вақтида ўзлаштирилмаслиги ҳолатлари давом этиб келаётгани мутасадди вазирликлар томонидан танқидий кўриб чиқилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда маблағ ўзлаштирилиши таъминланмаган соҳалардаги масалаларни жорий йилнинг охиригача ҳал этишда мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари “Адолат” СДПнинг дастурий мақсадлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар ҳамда ҳисобот давридаги Давлат бюджетининг ижросини маъқуладилар.

Йиғилишда, шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштиришда фракциянинг бир қатор таклифлари инобатга олинди. Хусусан, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларнинг ошиши билан боғлиқ бошқа харажатлар трансфертлар орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Депутатлар томонидан лойиҳани такомиллаштириш жараёнида, айниқса, маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларни биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириш таклифи илгари сурилди. Шу билан бирга, нормаларнинг аниқ ва равон акс эттирилиши учун бир қатор тузатишлар киритилишида бевосита фракция аъзоларининг таклифлари инобатга олинди.

Йиғилишда шу каби бошқа масалалар, қатор қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 260

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими