Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилдики, ҳисобот даврида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ўсди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари Давлат бюджети ижросида ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ишлари молиялаштирилишига алоҳида эътибор қаратдилар.

2019 йилнинг 9 ойи ҳолатига кўра, аҳоли умумий даромадлари 251,8 трлн. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 107,1 фоиз реал ўсишга эришилди.

Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 45 970,9 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 53,2 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМ га нисбатан 12,7 фоизни ташкил этди. Ушбу харажатларнинг 93,3 фоизи ёки 42 881,3 млрд. сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келди. Бу маблағларнинг 24,6 трлн. сўми (53,5 фоизи) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни молиялаштиришга йўналтирилди.

Ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини (52,6 фоизини) ташкил қилган таълим тизими муассасаларини сақлаш, уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 24 193,2 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Сўзга чиққанлар алоҳида таъкидлаганидек, Президентимизнинг 2019 йил 11 февралдаги қарори билан 2019 йилда “Меҳрибонлик” уйлари, жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда баъзи фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари айрим ходимларининг иш ҳақи ҳам иккита босқичда 2 баробарга оширилди.
Масалан, “Меҳрибонлик” уйи олий маълумотли тарбиячисининг ойлик иш ҳақи 2019 йил 1 мартгача устама билан бирга 1 млн. 180 минг сўмни ташкил қилган бўлса, уларнинг ойлик иш ҳақи 1 млн. 816 минг сўмни,
2019 йил 1 октябрдан эса 2 млн. 422 минг сўмга етиб, йил бошидага иш ҳақи тўлови миқдорига нисбатан 1 млн. 242 минг сўмга (2,1 баробарга) ортди.

Худди шундай, имконияти чекланган болалар учун махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиси 2019 йил 1 мартгача қўшимча устама билан ҳисобланганда 1 млн. 573 минг сўм иш ҳақи олган бўлса, 2019 йил 1 мартдан уларнинг ойлик иш ҳақи тўлови миқдори
2 млн. 422 минг сўмга, 2019 йил 1 октябрдан 2 млн. 825 минг сўмга етказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги учрашувларида бюджет соҳасидаги камчилик ва муаммолар сабаб, аҳоли томонидан эътирозлар билдирилаётгани, ушбу муаммоларни бартараф этишга алоҳида этибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фракция аъзолари Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни қўллаб-қувватлади.


Кўришлар сони: 149

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими